UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

08 июн 19:57
Янгиликлар

Бошқалар

Жисмоний тарбия ва спорт таълими доимий эътиборда

Мамлакатимизда сўнгги йилларда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқариш тизимини такомиллаштириш, оммавий спортни ривожлантириш, иқтидорли спортчиларни танлаш ва тарбиялаш, соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, жойларидаги таълим муассасаларини юқори малакали педагог кадрлар билан таъминлаш ҳамда халқаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини жойларда ташкил этишни янада такомиллаштириш ва таълим сифатини яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республика Президентининг 2017-йил ПҚ-3152 сонли қарори асосида Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ташкил этилди. 

Дастлаб, институтда 5 та факультет иш бошлаган бўлса, ҳозирги кунда университет мақоми остида 10 та факультет фаолиятини давом этирмоқда ва шулардан бири Жисмоний маданият факультетидир (декан, доцент (PhD) Телман Ачилов). Факультет қошида эса 4 та кафедра - Жисмоний маданият назарияси кафедраси (мудири, доцент (PhD) Илҳом Чориев), Спорт ўйинлари ва уни ўқитиш методикаси кафедраси (мудири, доцент (PhD) Воҳид Караев), Жисмоний маданият ва спорт кафедраси (мудири, доцент (PhD) Акромжон Абдулахатов), Технолог таълим кафедраси (мудири Жамшид Ҳамидов) ташкил этилди.

Факультетда айни пайтда 2392 талаба 40 нафар малакали профессор-ўқитувчилар устозлигида таҳсил олишмоқда. Факлультет ҳамкорлик алоқларига алоҳида эътибор қаратган.

Хусусан, Жисмоний маданият факультети педагогик таълим инновацион кластерида белгиланган вазифаларни бажариш, Янги Ўзбекистоннинг янги педагогик кадрларини тайёрлаш, ўқув-услубий таъминотни такомиллаштириш, илмий-амалий тадқиқотларни халқаро доирада амалга ошириш, халқаро даражадаги ўқитувчиларни тайёрлаш мақсадида Тошкент вилоятидаги умумий ўрта таълим ва касб-ҳунар мактаблари, Республика олий таълим муассассалари, хорижий олий таълим муассассалари ҳамда кўплаб жамоат ташкилотлари билан манфаатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган.

Ҳамкорликка йўналтирилган тадқиқотларда амалга ошириладиган вазифалар қуйидагилар: 

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 июндаги ПҚ-289-сонли қарори ижросини таъминлашга қаратилган умумтаълим мактаблари билан ҳамкорликни такомиллаштириш;

- Республикадаги олий таълим муассасалари билан талабалар академик мобиллиги ёрдамида тажриба алмашиш; 

Республика кураш институти, ЎзДЖТСУ, Mухтор Авезов номидаги жанубий Қозоғистон университети ҳамда МОҚ ҳамкорлигидаги жисмоний маданият, спорт ва маънавий-маърифий тадбирларни тизимли ташкил этиш, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритиб боришдан иборат.  

Бундан ташқари талбаларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, иқтидорли талабаларни саралаш, Универсиада спорт ўйинларига муносиб тайёргарлик куриш каби мақсадларни кўзлаган ҳолда турли спорт тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган. Жумладан, футбол, волейбол, баскетбол, қўл тўпи, кураш, стол-тенниси, шахмат, шашка, енгил атлетика, воркаут сингари тўгаракларда талаба-ёшлар кўпчиликни ташкил  этади.  

Факультет талабаларининг мусобақалардаги ютуқлари ҳам бисёр. Талабаларимиз кураш, дзюдо, волейбол, футбол, енгил атлетика сингари мусобақаларнинг Республика финал босқичларида иштирок этиб, кучли учликдан жой олишга муваффақ бўлишмоқда.  

Дарвоқе, мамнуният билан таъкидлаш жоиз, 2024-2025 ўқув йилида факультет биноси тўлиқ қайта таъмирдан чиқарилди, спорт майдонлари эса қайтадан қуриб битказилди. Амалий машғулотлар, дарс жараёнлари энди замонавий спорт майдонларида, кенг ва ёруғ хоналарда олиб борилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, университетда таълимга, хусусан, жисмоний тарбия ва спортга қаратилган эътиборни эътирофга сазовор, дейиш мумкин.

Абдилҳаким ЖУМАЕВ, Жисмоний маданият факультетининг Жисмоний маданият ва спорт кафедраси катта ўқитувчиси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг