UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 июн 08:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жон Жонс яна ЙТҲ сабабчиси бўлиб, ҳодиса жойидан қочиб кетганликда айбланяпти

Теглар :  Жон Жонс
Оғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Жон Жонс бахтсиз ҳодиса жойидан қочганликда айбланди.

MMA Fighting томонидан қўлга киритилган суд ҳужжатларига кўра, Жонс 17 июнь куни катта тан жароҳати ёки ўлимга олиб келмасдан, бахтсиз ҳодиса содир этганликда айбланган.

Бироқ, ҳужжатларга кўра, бахтсиз ҳодисанинг ўзи 24 февраль куни содир бўлган. Ҳодиса ва қўзғатилган айбловлар орасида нима учун бир неча ой ўтгани ҳозирча номаълум, бироқ Жонс 24 июнь куни судга гаров пули бўйича тинглаш учун келиши режалаштирилган.

Маълумотларга кўра, иш автоҳалокат билан боғлиқ бўлиб, унда бир нотаниш аёл маст ва қисман яланғоч ҳолда машинадан топилган. 

Аввалроқ, Жон Жонс чемпионлик камарини бўш қолдириб, UFC'даги фаолиятини якунлаган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг