UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 сен 13:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жон Жонсга қўйилган айблов бўйича ҳукм ўқилди

Теглар :  Жон Жонс
Яримоғир ва оғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Жон Жонс судда кўрсатма бермайди.

Америкалик аралаш яккакураш устасидан йўл-транспорт ходисаси жойини тарк этиш иши бўйича қўйилган айблов олиб ташланди. Бу ҳақда Жонснинг адвокати Кристофер Додд расмий баёнот берди.

"Биз тўлиқ оқландик. Аёл маст ҳолда машина ҳайдагани учун ҳибсга олинишдан қочиб, Жонга қарши ёлғон айблов қўйганини ва афсуски, полиция барча фактларни тўғри баҳоламасдан, бу даъвони қабул қилганини тушунтирдик. Ниҳоят, полиция бошқармаси тегишли ҳужжатларни ошкор қилганида, Жоннинг мобил телефонидаги ёзувлар унинг воқеа жойидан узоқда эканлигини тасдиқлади. Биз округ прокуратурасига вақт ажратиб, бу ишни тўлиқ ва адолатли тергов қилгани ва натижада Жоннинг айбсизлигини тасдиқлагани учун миннатдормиз. Шу билан бирга, шунчалик муҳим далиллар эътиборсиз қолдирилгани ва Жоннинг бу синовдан беҳуда ўтишига тўғри келгани чуқур ташвиш уйғотади. Бу қандай содир бўлгани бўйича суриштирувларимиз ҳали ҳам давом этмоқда", - дейилади баёнотда.

Жон Жонс кеча тушдан кейин Нью-Мехико судига келиши керак эди, аммо ўтган жума куни прокуратура ишни тўхтатиш тўғрисида расмий ариза берди. Шу йилнинг февраль ойида Жонсга йўл-транспорт ҳодисасига учраган аёл айнан у рулда бўлгани ва воқеадан кейин қочиб кетганини айтганди. Натижада Жон йўл-транспорт ҳодисаси жойини тарк этганликда айбланган эди. Полиция маълумотларига кўра, аёл кучли маст ҳолатида бўлган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг