UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 июл 07:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жошуа – Усик реванш жангида 700 000 та пуллик трансляция сотилиши айтилди

Машҳур промоутер Эдди Хирн супероғир вазн тоифасида WBO, WBA, IBO ва IBF чемпиони Александр Усик (19-0, 13 КО) ҳамда Энтони Жошуа (24-2, 22 КО) ўртасидаги реванш жангига тўхталди.

Аниқроғи, промоутер Усик - Жошуа реванш жанги учун пуллик трансляцияни сотилиш ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биринчи жанг учун биз 700 000 пуллик трансляция сотдик. Бу натижани яна камида такрорламоқчимиз. Реванш жангини трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун Sky Sports 25 миллион фунт стерлинг (тахминан 29,5 миллион евро) тўлаган", — деди Хирн Intu Boxing Youtube каналга берган интервьюсида.

Журналист, агарда ушбу жангни томоша қилиш учун Хирн пуллик трансляцияни 20 фунт (тахминан 23,6 евро)дан сотадиган бўлса, телеканал зарар кўришини таъкидлади.

"Балки Sky Sports нархларни оширар. Айни дамда Буюк Британияда бокс анча ривожланган. Одамлар жангни томоша қилиш учун тўлашга тайёр", - дея қўшимча қилди Хирн.

Эслатиб ўтамиз, Усик ва Жошуа ўртасидаги реванш жанги 20 август куни Жидда (Саудия Арабистони) шаҳрида бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг