UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 июл 10:03
Янгиликлар

Дзюдо

Junior European Cup 2025. Мусобақанинг биринчи куни 5 та медаль қўлга киритдик + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Венгриянинг Пакш шаҳри дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Европа кубогига мезбонлик қилмоқда.

Дунёнинг 5 қитъаси 38 давлатидан келган 500 нафарга яқин иштирокчи қатнашаётган Paks Junior European Cup 2025 мусобақасида Камол Муродов ва Диёрбек Ўразбоев мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари татамига чиқишяпти. 

Нуфузли мусобақанинг биринчи куни дзюдочиларимиз 1 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медалига эга чиқишди. -66 кг вазнда курашган Дилшодбек Ҳамроев Paks Junior European Cup 2025 чемпионига айланди. У ўтган ҳафта Чехиянинг Прага шаҳрида ўтказилган Европа кубогида ҳам олтин медални қўлга киритганди. 

Финалга қадар мағлубиятсиз етиб келган Хуршида Раззоқбердиева (-70 кг) ва Умида Ниғматова (+78 кг) кумуш медаль билан тақдирланишди. Асадбек Мисиров (-60 кг) ва Муҳриддин Маъруфов (-73 кг) бронза медалига сазовор бўлишди. 

Биринчи кунги беллашувлар натижасига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 32 давлат орасида 3-ўринни эгаллаб турибди. Мусобақада IJF байроғи остида қатнашаётган дзюдочилар 3 та олтин, 3 та кумуш, 6 та бронза медали билан биринчи ўриндан жой олган. Исроил 2 та олтин, 2 та бронза медали билан 2-ўринни банд этган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг