UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 июл 09:07
Янгиликлар

Дзюдо

Junior European Cup 2025. Ўзбекистон 4 та медаль эвазига 32 давлат орасида 1-ўринда бормоқда

Чехия пойтахти Прага шаҳрида ёшлар ўртасида Prague Junior European Cup 2025 мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Дунёнинг 4 қитъаси 32 давлатидан жами 428 нафар дзюдочи қатнашаётган Европа Кубогининг биринчи кунги баҳслари Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учун омадли келди. Камол Муродов бош мураббийлигидаги дзюдочиларимиз бугун 2 та олтин, 2 та бронза медалини қўлга киритишди. 

-66 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Дишодбек Ҳамроев Prague Junior European Cup 2025 чемпионига айланди. У олтин медаль учун кечган финал беллашувида украиналик Назар Висковни мағлубиятга учратди. 

Терма жамоамизга иккинчи олтин медални Умида Ниғматова тақдим этди. Оғир вазндаги вакиламиз ҳал қилувчи финал баҳсида япониялик Ҳикару Ямагучидан устун келди. Умида финалгача озарбайжонлик Нигар Сулейманова ва қозоғистонлик Руслана Махатовани мағлуб эта олганди.    

Шунингдек, биринчи кунги баҳсларда 2 та бронза медалини ҳам қўлга киритдик. Сарвиноз Ҳусанова бронза медали учун кечган ўзига хос ўзбек дербисида Нигина Сапарбоевани, Самариддин Қўчқоров эса Асадбек Мисировни таслим этди. 


Олтин медаллар

-66 кг: Дишодбек Ҳамроев

+78 кг: Умида Ниғматова


Бронза медаллар

-60 кг: Самариддин Қўчқоров

-63 кг: Сарвиноз Ҳусанова 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг