UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

07 июл 10:08
Янгиликлар

Дзюдо

Junior European Cup 2025. Японияни ортда қолдирган Ўзбекистон 32 давлат орасида 1-ўринни эгаллади (ФОТО+ЖАДВАЛ)

Чехия пойтахти Прага шаҳрида ёшлар ўртасида ўтказилган Prague Junior European Cup 2025 мусобақаси якунланди.

Дунёнинг 4 қитъаси 32 давлатидан жами 428 нафар дзюдочи қатнашган Европа Кубоги Камол Муродов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учун омадли келди. Дзюдочиларимиз икки кунлик муросасиз беллашувларда 3 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. 

Япония ва Сербия терма жамоалари ҳам биз каби 3 тадан олтин ва 1 тадан кумуш медални қўлга киритишди. Иккита бронза медали якунда умумжамоа ҳисобидаги пешқадамлигимизни таъминлаб берди. Шунинг ўзиёқ Прагадаги турнир қай даражада муросасиз курашлар остида ўтганидан далолат бермоқда. 

Дилшодбек Ҳамроев (-66 кг), Самариддин Мухибиддинов (-81 кг) ва Умида Ниғматова (+78 кг) шарафига Чехия заминида Ўзбекистон давлат мадҳияси янгради. 

Шоҳсупага кўтарилган дзюдочиларимиз:

Олтин медаллар

-66 кг: Дилшодбек Ҳамроев

-81 кг: Самариддин Мухибиддинов  

+78 кг: Умида Ниғматова


Кумуш медаль

+100 кг: Фазлиддин Рафиков 


Бронза медаллар

-60 кг: Самариддин Қўчқоров

-63 кг: Сарвиноз Ҳусанова 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг