UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 июл 11:40
Янгиликлар

Шахмат

Камбэк амалга оширган Синдаров 1,5 млн долларлик турнирнинг асосий баҳслари иштирокчисига айланди

Шу тариқа, Esports World Cup Chess турнирида Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторов юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 1 миллион 550 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи нуфузли турнирнинг саралаш баҳслари бўлиб ўтди. 

Esports World Cup Chess турнирининг асосий иштирокчилари, яъни турнирда тўғридан-тўғри қатнашувчи шахматчилар номи аллақачон маълум бўлиб улгурган. Яна тўрт нафар қатнашчи икки босқичдан иборат саралаш ўйинлари орқали асосий босқичга чиқиш учун кураш олиб боришди.    

EWC Chess – Last Chance Qualifier формати 4 та алоҳида гуруҳда 9 турдан иборат швейцарча тизимда ўтказилди. Гуруҳларда кучли тўртликдан ўрин олган шахматчилар плей‑оффга йўл олишди. Ушбу саралаш босқичида ҳамюртларимиздан Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Якуббоев ҳам ўз омадии синаб кўрди. 

Якуббоевнинг 5 очко билан ўз гуруҳида 5-ўринни эгаллаб, ҳал қилувчи плей-офф босқичига йўлланмани қўлга кирита олмагани ҳақида хабар берган эдик. Синдаров эса ҳақиқий матонат кўрсатиб, асосий турнирга йўлланма олди. Жавоҳир кучли гроссмейстерлар жам бўлган С гуруҳида 5,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 3-ўринни эгаллаб, плей-оффга йўл олганди. 

У аввалига рейтингда ўзидан юқорида бораётган сербиялик гроссмейстер Алексей Саранани 1,5:0,5, кейин блиц бўйича икки карра жаҳон чемпиони Алексей Гришукни худди шу ҳисобда мағлубиятга учратди. Асосий турнирга йўлланма берувчи ҳал қилувчи учрашувда эса америкалик Ҳанс Ниеманндан камбэк эвазига устун келди. 0,5:1,5 ҳисобида ютқазаётган Жавоҳир аввалига дуранг ўйнади, кейин эса рейтингда ўзидан юқорида бораётган рақибини енгиб, мувозанатни тиклади. Ҳал қилувчи армагедон партиясида эса Синдаров қора доналарда ўйнаб, ўзи учун керакли дуранг натижани қайд эта олди.         

Маълумот учун, Esports World Cup Chess турнирида Нодирбек Абдусатторов тўғридан-тўғри асосий баҳсларда иштирок этади. Асосий мусобақа 29 июль куни старт олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг