UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 май 17:56
Янгиликлар

Камондан отиш

Камончиларимиз Осиё Кубогини 2 та бронза медали билан якунлашди

Тошкентда камондан отиш бўйича Осиё кубогининг иккинчи босқичи ўз якунига етди.

Беш кун давом этган беллашувларда 13 давлатдан 100 нафар спортчи ўз маҳоратини намойиш этди. Эътиборлиси, мусобақа якунида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 2 та бронза медалига сазовор бўлди.

Зиёдахон Абдусатторова, Зебинисо Абдусатторова, Нилуфар Ҳамроевадан иборат трио жамоавий дастурда, Зиёдахон Абдусатторова ҳамда Амирхон Содиқов жуфтлиги эса микст дастурида шоҳсупага кўтарилишди. Афсуски, жамоавий дастурда бронза медали учун баҳс олиб борган йигитларимиз ва Зиёдахон Абдусатторованинг яккалик йўналишидаги чиқиши омадсиз якунланди.

Бронза медали учун:

Аёллар: Ўзбекистон – Грузия 6:0

Микст: Ўзбекистон – Қозоғистон 6:2

Эркаклар: Ўзбекистон – Қозоғистон 1:5

Яккалик: Зиёдахон Абдусатторова – Циаолейи Янь (Хитой) 3:7

Мусобақанинг финал беллашувларини МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳам кузатиб борди ва тақдирлаш маросимида ҳам иштирок этиб, Осиё камондан отиш федерацияси мутасаддилар билан ўзаро ҳамкорликнинг янги босқичлари юзасидан фикр алмашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг