UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 мар 19:35
Янгиликлар

Каратэ

Каратэ WKF. Кучлилар Чирчиқда сараланди

Теглар :  Каратэ
8-9 март кунлари Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университитида каратэ WKF бўйича кичик ўсмирлар ва ўсмирлар ўртасида Тошкент вилояти кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Тошкент вилоятининг барча туман ва шаҳарларидан йиғилган 300 нафардан ортиқ ўғил болалар ва қизлар ғолиблик учун куч синашишди. Муросасиз ўтган беллашувларда Мадина Комилова (Чирчиқ ш.), Жавоҳир Жаҳонгиров (Бекобод ш.), Баҳром Раҳимов (Чирчиқ ОПСТТМ), Саидислом Саидакбархўжаев, Саидкамол Адилов (Тошкент т.),  Озод Саидмуродов (Зангиота т.), Мадина Насимова (Ангрен ш.) сингари спортчилар ўз вазн тоифаларида ғолибликни қўлга киритишди. Умумжамоа ҳисобида эса Бекобод шаҳри жамоаси биринчи, Тошкент тумани иккинчи ва Юқоричирчиқ тумани жамоаси учинчи ўринни банд этишди. Мусобақа регламентига мувофиқ кучли учликдан жой олган ёш каратэчилар энди Сирдарё вилоятида ўтадиган Ўзбекистон кубоги баҳсларида иштирок этиш йўлланмасига эга бўлишди.

- Тақвим-режага кўра,  жорий йилги ушбу илк мусобақамиз Республика кубоги беллашувларига йўлланма бериши билан аҳамиятли, шу боис ёш каратэчиларимиз бор маҳоратини намойиш этишмоқда, мақсадимиз ушбу йилда ҳам мамлакат ва халқаро мусобақаларда энг кўп медалларни қўлга киритиш бўлади, - дейди 

Тошкент вилояти каратэ WKF ассоциацияси раиси Эргаш Раҳимов.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг