UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 фев 11:21
Янгиликлар

Каратэ

Каратэчиларимиз Фужайрадаги турнирда муваффақиятли қатнашишди + ФОТО

Теглар :  Каратэ WKF
Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида каратэ WKF бўйича "International Karate Open" халқаро турнири бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада 35 давлатдан жами 1700 нафар ёшлар, ўсмирлар ва катталар ғолиблик учун кураш олиб боришди. Каратэ бўйича тажрибали мураббий Шохрух Жўраев бошчилигида спорт делегациямиз мазкур халқаро мусобақада иштирок этиб, 3 та олтин, 3 та кумуш ва 7 та бронза медалларини қўлга киритди.

Жумладан, Тошкент шаҳри спортчиларидан Али Бахтиёров якка кумитэ бахсларида (10-11 ёшлилар, +30 кг.) биринчи ўринни қўлга киритди. Якка ката баҳсларида (12-13 ёшлилар)  Умаржон Каримов барча рақибларини енгиб, олтин медаль соҳибига айланди. 

Шунингдек, мусобақада Тошкент вилояти спортчилари ҳам муваффақиятга эришди. Хусусан, Тошкент тумани спорт мактаби ва "Келес каратэ" клуби мураббийи Дилшод Юсупов бошчилигида спортчиларимиздан Азизбек Исломбеков (-60 кг. +18 ёшлилар) олтин медалга сазовор бўлди. Жўрабек Алибеков (14-15 ёшлилар, -52 кг.) бронза медалига эга чиқди.

Кеча Тошкент тумани ҳокимлигида мураббий Дилшод Юсупов ва унинг чемпион шогирдларини туман ҳокими Одилхон Рустамов ва сектор раҳбарлари табриклаб, мамлакатимиз обрўсини халқаро майдонларда муносиб ҳимоя қилаётгани ва жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссалари учун ташаккур билдиришди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг