UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 авг 13:45
Янгиликлар

Париж-2024

Касим-Жомарт Токаев қозоқ спортидаги легионер масаласига ўз муносабатини билдирди

Қозоғистон Президенти Касим-Жомарт Токаев Париж-2024 Олимпиадаси ғолиб ва совриндорлари билан учрашувда ўзининг легионерлар масаласидаги позициясини айтди.

Токаев мамлакат профессионал спорти учун легионерлар хизматидан фойдаланмасликка чақирди. Президент асосий эътиборни болалар-ўсмирлар спорт мактабларига қаратиш, олимпия захирасини тайёрлаш, уларнинг фаолиятини тизимли равишда йўлга қўйиш  кераклигига урғу қаратди. 

— Бизда 500 дан зиёд болалар-ўсмирлар спорт мактаблари бор. Лекин уларнинг фойдали коэфиценти жуда паст. Олимпия захираларини тайёрлашда оқсаяпмиз. Бу эса натижаларнинг ёмонлашишига сабаб бўляпти. Бюджетдан ажратилаётган маблағ талон-тарож қилинмоқда. Афсуски, иқтидорли мураббийлар хорижга кетиб қоляпти. Улар тарбиялаётган бошқа давлат спортчилари қисқа фурсатда яхши натижаларга эришмоқда. Масалан, Париж-2024 Олимпиадасининг таэквондо баҳсларида Тунис терма жамоасининг икки вакили шоҳсупага кўтарилди, улардан бири Олимпиада чемпиони бўлди. Бу терма жамоани Олимпия ўйинларига қозоғистонлик мураббий Есбол Султанов тайёрлаганди. Легионер спортчилар узоқ йиллик муваффақиятни таъминламайди. Улар келиб кетадиган одамлар. Бизга ўзимизнинг кадрлар керак", — деди Токаев. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг