UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 июл 16:51
Янгиликлар

Бошқалар

Катта карвон олимп сари йўлга чиқди

Теглар :  Навоий
Сарҳисоб, ютуқ ва муаммолар таҳлили, фаолиятга холисона баҳо бериш спортда жуда муҳим.

Айниқса, юқори марраларни кўзлаётган спортчи ва мураббийлар назорат мусобақаларидан тортиб, расмий турнирларгача натижаларни таҳлил қилиб боришади. Жумладан, Ойбек Жуманазаров раҳбарлик қилаётган Навоий вилояти Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби жамоаси ҳам бу бўйича ўз анъаналарига эга.  

Биргина 2023-2024 ўқув йиллари давомида спорт мактаби тарбияланувчилари томонидан Ўзбекистон чемпионати ва кубоги баҳсларида 26 та олтин, 28 та кумуш ва 52 та бронза медали қўлга киритилгани қувонарли. 

Шунингдек, қитъа миқёсидаги халқаро мусобақаларда 11 та олтин, бир кумуш ва 9 та бронза медаллари навоийлик ёш спортчилар қиличбозлик бўйича Баҳрайн давлатида ўтган Осиё чемпионатида спорт мактаб шпага усталари терма жамоамизга бронза медалини тақдим этди. 

Бундан руҳланган навоийлик қиличбозлар Тошкент шаҳрида катталар ўртасида ўтган Ўзбекистон чемпионатида жамоа баҳсларида олтин медалга эришишди. Камол Ахтамов, Эмил Кагиров, Мейирхан Тимуров ҳамда Александр Пушкин бу ғалабага муносиб улуш қўшишди.

Иқтидорли курашчи Хўжақул Эргашев эса ўсмирлар ўртасида ташкил этилган самбо бўйича республика биринчилигида шоҳсупанинг энг юқорисидан жой эгаллади. Шунигдек, у Қозоғистоннинг Актау шаҳри мезбонлик қилган Осиё чемпионатида 3-ўринни қўлга киритди ва спорт ишқибозларини хушнуд этди.

Самарқандда эса каратэ WКF бўйича Марказий Осиё чемпионати ташкил этилиб, унда спорт мактаби тарбияланувчиси Сайёра Ҳамидова кумуш медаль соҳибасига айланди. Шунингдек, пара дзюдочилар ҳам Пара Осиё ўйинлари ҳамда Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритиш, татамида шов-шувли ва матонатли ғалабаларга эришиш йўлида машғулотларда фаоллик кўрсатишмоқда.

Спорт мактаби маъмурияти кўмагида дзюдo ва пара дзюдо бўйича ўқув машғулот йиғинлари ташкил этилмоқдаки, бу расмий мусобақалар олдидан жуда фойдали. Шунингдек, яқинда оммавийликни ошириш, иқтидорли ўқувчилар билан биргаликда спортни тарғиб қилиш мақсадида “Ўзбек полвонлари маҳаллаларда” шиори остида қатор давра суҳбатлари ва маҳорат сабоқлари ташкил қилинди. Уларда 300 нафар ёш спортчи ҳамда  маҳаллаларда яшовчи 1000 нафарга яқин ўғил-қиз қатнашди. 

Тадбирлар давомида иқтидорли спортчилар, пара дзюдочилар ҳамда уларнинг мураббийлари Навоий вилоят ҳокимлиги, вилоят спорт бошқармаси ҳамда спорт мактаби маъмурияти томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Чемпионларнинг ота-оналарига эса миннатдорлик рамзи сифатида ташакурномалар тақдим этилди. 

Спорт мактабида кўплаб бўлажак олимпиадачилар камолга етаётганига ишонгингиз келади. Масалан, яқинда маҳоратли дзюдочи Лазиза Ҳайдарова Германиянинг Бремен шаҳри мезбонлик қилган "Bremen masters" халқаро турнирида 48 кг вазн тоифасида олтин медалга эришди.

У 21-22 июнь кунлари Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида Халқаро Брикс ўйинларида фахрли 1-ўринни эгаллаб, мухлис ва мутахассисларнинг эътиборини ўзига қаратди. Юнон-рум кураши устаси Исломжон Раҳматов катталар ўртасидаги Республика саралаш мусобақасида ғолиб бўлиб, терма жамоадаги ўрнини мустаҳкамлади.

Отабекжон Ҳасанов эса Эрон Ислом Республикасининг Теҳрон шаҳрида кураш спорт тури бўйича катталар ўртасида ўтказилган ХIII Осиё чемпионатида 1-ўринни қўлга киритди. Хабарингиз бор, 2025 йил пойтахтимизда ўсмирлар ўртасида Осиё ўйинлари ўтиши белгиланган. Бундан ташқари, 2028 йил навбатдаги ёзги Олимпиада ташкил этилади. 

Ушбу йирик спорт анжуманларида муносиб иштирок этиш, қитъанинг “кичик ва катта Олимпиада медаллар билан мухлисларни хушнуд қилиш тренерлар ва иқтидорли спортчилар олдидаги устувор вазифа саналади.

Бунга эса спорт мактаби маъмурияти, фидоий мураббийлар ва спортчилар аҳилликда аниқ чора-тадбирлар орқали интилишмоқда. Зеро, Олимпиадага йўл машаққатли. Гарчи, 2028 йилги ёзги Олимпия ўйинларига ҳали тўрт йил фурсат бўлса-да, тайёргарлик цикли ҳозирданоқ бошланган.

Бу эса якка кураш усталарига музаффарият байроғини баланд ҳилпиратиш, халқаро майдонларда Ўзбекистон мадҳиясини баралла куйлаш, спортсевар халқимизни эса шонли ғалабалар билан хушнуд этиш саодатини, бахтини тақдим қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг