UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 май 00:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кеча Куба биринчи, Россия бешинчи, Қозоғистон эса олтинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. ЖЧнинг тўққизинчи куни ҳақида

Кеча бокс бўйича жаҳон чемпионатининг тўққизинчи кунидан ўрин олган жанглар бўлиб ўтди.

Кечаги кун доирасида беш нафар ҳамюртимиз жанг қилиб, (Саиджамшид автоматик равишда ғолиб бўлди) барчаси ғалаба қозонди:

1. -51 кгда 1/8 финал жанги: Ҳасанбой Дўсматов - Эрислан Ромеро (Куба), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан)

2. -71 кгда 1/8 финал жанги: Саиджамшид Жафаров - Габриэль Лланос (Пуэрто-Рико), (Рақиб жанг қилишни истамади)

3. -54 кгда 1/8 финал жанги: Ойбек Жўраев - Ариол Зенели (Албания), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан)

4. -67 кгда 1/8 финал жанги: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Кирил Самадурау (Белорус), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан)

5. -75 кгда 1/8 финал жанги: Аълохон Абдуллаев - Алмир Мемич (Сербия), (Ҳакамлар қарори билан).

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоасининг 11 нафар аъзоси чорак финалга етиб келди, Шодиёр Мелиқўзиев ва Жасурбек Йўлдошевлар эса мусобақани саралаш босқичида якунлашга мажбур бўлишди.




Қозоғистон терма жамоасида ҳам кеча беш боксчи рингга кўтарилди:

1. -54 кгда 1/8 финал жанги: Маҳмуд Сабирхан (Қозоғистон) - Сачин Сивач (Ҳиндистон), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан)

2. -67 кгда 1/8 финал жанги: Дулат Бекбауов (Қозоғистон) - Акаш Сангван (Ҳиндистон), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан)

3. -71 кгда 1/8 финал жанги: Асламбек Шимбергенов (Қозоғистон) - Мирослав Капулер (Исроил), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан)

4. -80 кгда 1/8 финал жанги: Нурбек Оралбай (Қозоғистон) - Каан Айкутсун (Туркия), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан)

5. -75 кгда 1/8 финал жанги: Нурканат Райис (Қозоғистон) - Вандерлей Перейра (Бразилия), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан).

Райиснинг мағлубияти Қозоғистон терма жамоаси учун олтинчи мағлубият бўлди, аввалроқ қозоқлардан Талгат Сиримбетов, Санатали Толтаев, Айбек Оралбай, Сакен Бибиоссинов ва Сагиндик Тагамбай ҳамда кеча мағлуб бўлган Нурканат Райислар мусобақа билан хайрлашди. Қолган етти боксчи эса чорак финал баҳсларида рингга чиқади.




Мусобақада фаворитлик қилаётган Куба терма жамоаси илк мағлубиятини кеча Ўзбекистондан қабул қилиб олди:

1. -51 кгда 1/8 финал жанги: Эрислан Ромеро (Куба) - Ҳасанбой Дўсматов, (Ҳакамларнинг якдил қарори билан)

2. -54 кгда 1/8 финал жанги: Йосвани Вейтия (Куба) - Энвер Музаффар (Туркия), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан)

3. -67 кгда 1/8 финал жанги: Рониэль Иглесиас (Куба) - Жанкарло Анчико (Эквадор), (3-раунд, КО-ТКО)

4. -80 кгда 1/8 финал жанги: Арлен Лопес (Куба) - Пал Ковач (Венгрия), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан)

5. -71 кгда 1/8 финал жанги: Хорхе Куэльяр (Куба) - Хосе Родригес (Эквадор), (Ҳакамлар қарори билан)

5. -75 кгда 1/8 финал жанги: Йоэнлис Эрнандес (Куба) - Отгонжаргал Жаргал (Мўғулистон), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан).

Шу йўсинда, Куба терма жамоасининг 12 нафар аъзоси чорак финалга йўл олди, бу мусобақадаги энг яхши натижа бўлиб турибди.




Россия терма жамоасида беш боксчи жанг қилди ва тўрт нафари ғалаба қозонди:

1. -54 кгда 1/8 финал жанги: Дмитрий Двали (Россия) - Сёгу Танаку (Япония), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан)

2. -67 кгда 1/8 финал жанги: Тархан Идигов (Россия) - Наби Исгандаров (Озарбайжон), (Ҳакамлар қарори билан)

3. -71 кгда 1/8 финал жанги: Игорь Свиридченков (Россия) - Байрамдурди Нурмуҳаммедов (Туркманистон), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан)

4. -80 кгда 1/8 финал жанги: Имам Хатаев (Россия) - Кристиан Пиналес (Доминикан), (Ҳакамлар қарори билан)

5. -75 кгда 1/8 финал жанги: Павел Сосулин (Россия) - Морено Фендеро (Франция), (Ҳакамлар қарори билан).

Кечаги мағлубиятдан сўнг Россия таркибидаги йўқотишлар сони 5 тага етди, булар: Алексей Дронов, Габил Мамедов, Василий Егоров, Эдуард Саввин ва Павел Сосулин. Саккиз нафар рус эртага ярим финал йўлида рингга чиқади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг