UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 окт 09:49
Янгиликлар

Дзюдо

Кечаги олтин медаль эвазига Жаҳон чемпионатидаги иштирокимизни нечанчи ўринда якунладик?

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри мезбонлик қилаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунги баҳслари ҳам ортда қолди.

Яккалик мусобақасининг сўнгги куни оғир вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Биз учун аҳамиятлиси, -100 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Муҳаммадсодиқ Содиқов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионига айланди. У ҳал қилувчи финал баҳсида япониялик дзюдочини вазари баҳоси эвазига таслим этди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 1 та олтин, 3 та бронза медали билан 67 давлат орасида умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллади. Муродил Муродиллаев, Мардон Равшанов ва Алишер Саманов терма жамоамизга бронза медалларини тақдим этишди.

Медаллар жамғариш бўйича Япония терма жамоаси жуда катта устунлик билан мутлақ етакчи бўлди. Дзюдо ватани вакиллари 6 та олтин, 5 та кумуш, 2 та бронза медалини қўлга киритишди. Битта олтин, 2 та кумуш медалга эга Хитой терма жамоаси иккинчи ўринда қолди. Кучли учликка франциялик дзюдочилар 1 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза медали билан якун ясашди. 

Биздан кейинги ўринларни Корея Республикаси, Грузия, Австрия, Колумбия, Озарбайжон, Германия, Италия ва Тожикистон терма жамоалари банд этишди. Жами 21 давлат терма жамоалари Тожикистондан камида 1 тадан бронза медали билан қайтадиган бўлишди. Саккиз давлат олтин медалга эга чиқди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг