UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 фев 10:51
Янгиликлар

Бокс/ММА

Конор Макгрегор Хабибга жанг учун 100 млн доллар таклиф қилди

Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор ҳамон Хабиб Нурмагомедовдан мағлубияти учун реванш олиш фикридан қайтгани йўқ.

Ирландиялик аралаш яккакураш устаси бундан олти йил аввал фаолиятидаги энг аламли мағлубиятини қабул қилиб олганди. Ўшанда Хабиб Нурмагомедовни Конорни бўғиш усулида таслим этганди. 

"Хотинингни кўрсат. Фарзандларингни кўрсат. Ҳамма жиянларингни кўрсат. Чунки, бизнинг фарзандлар уларни Ирландиядаги мусобақада уларни яксон қилишмоқчи. Ирландия ва Доғистонни таққослаган пайтинг ўзаро мусобақадаги шу курашни назарда тутганмидинг? Қани сенинг довюракларинг? Биз уларни кўришни сабрсизлик билан кутяпмиз. Сен айтганлар Доғистоннинг энг зўрларими? Доғистон, бу борада биз қандай фикрдамиз? Бу ростан Хабиб айтгандекми? Сизлардан кейингиси ким бўлади? Бўғирсоқ барибир мен билан жанг қилмайди", - деди Конор кескин мурожаатида.  

"Ўзи бу семиз учун ким жанг ва рақиб белгилайди? Отаси Абдулманап аниқ бу ишни энди қилмайди. Доғистонда буни ҳамма биладими? Доғистон сени қўрқоқ эканингни билади. Боиси, сен нафақага чиқмагансан, қочиб кетгансан. Ҳақиқий Доғистон абадий. Сени дангаса дейишяпти, устингдан кулишяпти. Мен билан 100 миллион доллар учун жанг қил ва бу пулларни Доғистондаги ўз қишлоғингга бер! Лекин сен бу ишни қила оласанми? Йўқ! Чунки, сен семириб кетган дангаса қўрқоқсан!", - дея сўзларига якун ясади Макгрегор. 

Доғистон ва Ирландия ўртасидаги даҳанаки жанг Усман Нурмагомедовнинг ўтган ҳафта ирландиялик Пол Хьюзга қарши жангидан кейин авж олганди. Усман Bellator камарини муваффақиятли ҳимоя қилганидан кейин Хабиб Полни Доғистонга таклиф қилганди. Бу ҳолат Конор Макгрегорни ғашига текканди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг