UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 июл 15:46
Янгиликлар

Тадбирлар

Конья-2021: Шерзод Ташматов тиббий йўналиш бўйича тайёргарлик билан танишди

Теглар :  Конья-2022
9-18 август кунлари Туркиянинг Конья шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этувчи Ўзбекистон делегацияси айни пайтда барча жабҳаларда катта масштабда тайёргарлик олиб бормоқда.

МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов Қўмита қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази шифокорлари билан бўлажак мусобақага тайёргарлик жараёни бўйича учрашув ўтказди.

Унда мусобақага жўнаб кетадиган шифокорлар ва ишчи гуруҳ таркиби яна бир карра кўриб олинди. Марказ шифокорлари ҳозирда терма жамоаларимиз мусобақадан аввал чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилаётгани, уларнинг саломатлиги бўйича сўнгги маълумотлар қандайлиги ҳақида умумий ҳисобот беришди.

Мусобақага саноқли кунлар қолгани боис Шерзод Ташматов ҳар бир спортчимизнинг саломатлигига янада катта эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, суҳбат давомида Туркияда делегациямиз учун керак бўладиган биринчи тиббий ёрдам воситалари ва бошқа керакли дорилар рўйхатини шакллантириш бўйича ҳам фикр алмашилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг