UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 мар 13:28
Янгиликлар

Бошқалар

Крикет федерацияси Tashkent Perfect University билан ҳамкорлик Меморандуми имзолади

Ўзбекистон крикет федерацияси мамлакатимизда крикет спорт турини кенг оммалаштириш, айниқса, ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритилган мазкур спорт турини ёшлар орасида ривожлантириш ишларига алоҳида эътибор қаратган.

Шу боиски, крикет федерацияси олий таълим муассасалари ўртасида ҳам крикет бўйича ҳамкорликни кенг йўлга қўйган. 

Хусусан, кеча 18 март куни пойтахтимиздаги Tashkent Perfect University олий таълим даргоҳида Ўзбекистон крикет федерацияси Tashkent Perfect University билан крикет спорт турини талаба-ёшлар орасида кенг ривожлантириш мақсадида икки томонлама ҳамкорлик Меморандуми имзолади. 

Меморандумни Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Михлиев ҳамда мазкур олий ўқув юрти ректори Дауренбек Илесалиев имзолашди. Университет ва крикет федерацияси ўртасида имзоланган ушбу меморандумдан кўзланган мақсад - талабалар орасида крикет спорт турини оммалаштириш ва уларни шу спорт турига жалб қилиш орқали иқтидорли спортчи-талабаларни саралаш, крикет бўйича мусобақалар ташкил этиш ва энг асосийси яқин келажакда ушбу олий ўқув юртида крикет бўйича мутахассисларни тайёрлаш йўналишини очиш каби бир қатор вазифаларни амалга оширишдан иборат.

Меморандум имзолаш тадбирида шунингдек, Tashkent Perfect University ректори маслаҳатчиси Улуғбек Муҳаммадиев, илмий тадқиқотлар, инновациялар ва халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Абдураҳмон Насруллаев, педагогика ва психология кафедраси мудири Феруза Норбоева, талабалар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Меморандум имзолаш маросими якунига етгач, Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Михлиев тадбир иштирокчиларига крикет спорт турининг ички ва халқаро ҳамкорлик доирасидаги фаолияти, крикет спорт турини ривожлантириш орқали туризмга кенг йўл очилиши сингари қатор маълумотларни бериб ўтди.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон крикет федерацияси 2019 йилда фаолиятини бошлаган бўлиб, федерация раиси Азиз Михлиев саъй-ҳаракати ва ташаббуси билан крикет спорт тури ривожланган мамлакатлар билан ҳамкорликдаги халқаро алоқаларни мустаҳкамлаган. 

Tashkent Perfect University ва крикет федерацияси томонидан имзоланган келишув ҳам мамлакатимизда крикет спорт турининг ривожланишига, ёшлар орасида оммавийлашиши учун яна бир дастуриламал бўлиб хизмат қилиши бор гап.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг