UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 июл 12:25
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Кунчиқар юртда жаҳон чемпионатига старт берилди

Бугун Япониянинг Фукуока шаҳрида сув спорти турлари бўйича ХХ жаҳон чемпионати бошланди.

Дунёнинг энг сара спортчилари иштирокида ўтадиган мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон делегацияси аъзолари ҳам иштирок этишмоқда.

Сув спорти турлари бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати дунёдаги энг йирик спорт анжуманларидан бири ҳисобланади. ХХ бор ташкил этилган мазкур мусобақада дунёнинг 100 дан зиёд давлатидан терма жамоаларни иштирок этаётгани ҳам юқоридаги фикримиз исботи бўлади. 

Бу йилги чемпионатда сув спортининг олтита тури бўйича баҳслар ўтказилади. Мамлакатимиз спортчилари уларнинг иккитасида, яъни синхрон сузиш ҳамда очиқ сув ҳавзасида сузиш бўйича ўтказиладиган мусобақаларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Биринчи бўлиб мусобақаларга синхрон сузувчиларимиз киришдилар. Мазкур мусобақада дунёнинг 54 давлати вакиллари совринли ўринлар учун кураш олиб боришади. 

Бугун куннинг биринчи ярмида техник соло бўйича бўлиб ўтган баҳсларда ҳамюртимиз Гулсанам Букина ҳам иштирок этди. Гулсанам жаҳон чемпионатида илк бор қатнашяпганлигига қарамай саралаш мусобақасида 30 нафар спортчи орасида 20-натижани қайд этди.

Афсуски, ушбу кўрсаткич унга ҳал қилувчи финал босқичига чиқиши учун камлик қилди. Бугун куннинг иккинчи ярмида Зиёда Тошхўжаева ҳамда Диана Онкес жуфтлиги техник дуэт машқларида ўз маҳоратларини намойиш этадилар. 

15 июль куни очиқ  сув ҳавзасида сузиш бўйича мусобақаларга ҳам старт берилади. Шу куни хотин-қизлар ўртасида 10 км. масофага сузиш баҳслари ўтказилади. Унда икки нафар юртдошимиз Паризода Искандарова ҳамда Анастасия Зелинская стартга чиқишади. Спортчиларимизга бўлажак мусобақаларда омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Маълумот учун, сув спорти турлари бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати 4 бор Осиё қитъасида ташкил этилган. Фукуока шаҳри 22 йиллик танаффусдан сўнг иккинчи маротаба ана шу йирик спорт анжуманига мезбонлик қилмоқда. 

17 кун давом этадиган жаҳон чемпионатида жами 75 та комплект медаллар ўйналади. Энг кўп 42 та комплект медаль сузиш спорт турида ўз эгаларига топширилади (мазкур мусобақалар 23-30 июль кунлари ўтказилади). Сувга сакрашда 13 та (14-22 июль), синхрон сузишда 11 та (14-22 июль), очиқ сувда сузишда 5 та (15-20 июль), хайдайвинг (25-27 июль) ва сув полосида (16-29 июль) 2 тадан комплект медаллар ўйналади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг