UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

09 дек 11:02
Янгиликлар

Кураш

Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатида 72 та медаль билан биринчи ўринни эгаллади

Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида кураш бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида IX, фахрийлар ўртасида III жаҳон чемпионати муваффақиятли ўтказилди.

Чемпионатнинг иккинчи кунида 16-17 ёшлилар 18 та вазн тоифасида совринли ўринларга даъвогарлик қилди. Йигирмадан ортиқ давлатнинг 150 нафардан зиёд ёш спортчилари иштирокидаги баҳслар сарҳисобига кўра, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 32 та (14 та олтин, 13 та кумуш ва 5 та бронза) медални қўлга киритди.

Фахрийлар ўртасида ўтган жаҳон чемпионатида мамлакатимизнинг фахрий полвонлари 4 та олтин, 5 та кумуш, 1 та бронза медалига эгалик қилди.

Жаҳон чемпионатининг натижаларига кўра, 30 та олтин, 30 та кумуш ва 12 та бронза медалига эгалик қилган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Мўғулистон иккинчи, Туркманистон эса учинчи поғонани банд этди.

Миллий спортимиз курашнинг халқаро ривожига муносиб ҳисса қўшган терма жамоамиз аъзолари бугун юртимизга қайтиб келишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг