UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 ноя 16:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Лас-Вегас бокс оқшомининг барча жанглари тарози натижалари битта хабарда

Хабарингиз бор, бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс кечаси ўтказилади.

Боксчилар анъанага кўра жанг олдидан тарозидан ўтиш ва face to face маросимларида ҳозир бўлишди. Оқшомнинг асосий жангида иккинчи ўрта вазнда вақтинчалик WBC чемпиони Дэвид Бенавидес икки вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Деметриус Андрейдга қарши рингга кўтарилади. Бенавидес 75,75 кг, Андрейд эса 75,98 кг вазн қайд этди. 

Ўрта вазнда WBC чемпиони Жермалл Чарло кичик Хосе Бенавидесга қарши рингга чиқади. Аммо бу жанг чемпионлик мақомида бўлмайди. Балки шундан бўлса керак, Чарло жангга енгилроқ қаради ва бунинг натижасида белгиланган вазн меъёрини бажара олмади. Жермалл деярли 2 кг ортиқча вазнга эга экани маълум бўлди. У 75,52 кг, Бенавидес эса 73,37 кг тош босди. Бу вазн лимити 73,94 кг эди. Шунга қарамай, жанг ўтказилади. Чарло вазн қила олмаганини тайёргарлик учун бор йўғи уч ҳафта бўлгани билан изоҳлади. 

Биз учун аҳамиятлиси, Лас-Вегасдаги бокс оқшомида ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев биринчи ярим ўрта вазнда IBF чемпиони Сабриэль Матиасга қарши жанг ўтказади. Камар учун мажбурий даъвогар Шоҳжаҳон ҳам, унинг пуэрто-риколик рақиби ҳам бир хил вазн кўрсатишди - 63,39 кг.

Биринчи енгил вазнда WBA чемпиони Эктор Гарсия ўз камарини мажбурий даъвогар Ламонт Роучдан ҳимоя қилади. Иккала боксчи ҳам бир хилда вазнга эга эканини ойдинлашди - 58,74 кг.

Биринчи ярим ўрта вазнда собиқ жаҳон чемпиони Сергей Липинец 63,23 кг, унинг рақиби Майкл Ривера 62,96 кг вазн кўрсатди.

Шунингдек, эртанги бокс кечасида биринчи енгил вазн тоифасида WBC йўналиши чемпионлик камари учун даъвогарлар жанги бўлиб ўтади. Унда тожикистонлик Муҳаммад Ёқубов ва Пабло Висенте ўзаро рингда тўқнаш келишади. Боксчиларнинг иккаласи ҳам 58,88 кг тош босишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг