UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

08 июл 18:37
Янгиликлар

Спорт курашлари

Лайлохон Собирова финалда, қолганлар бронза учун курашишади

Баҳрайнда давом этаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг навбатдаги кунги саралаш беллашувлари якунига етди.

Хабар берганимиздек, бугун ёшлар (U 20) ўртасидаги қитъа чемпионатида аёллар кураши вакилалалари медаллар учун гиламга чиқишяпти. 57 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Лайлохон Собирова муросасиз кечган ярим финал беллашувида ҳиндистонлик Сито Ситони 12-10 ҳисобида енгиб, Осиё чемпионатининг финалига йўл олди. 

Собированинг олтин медаль учун кечадиган баҳсдаги рақибаси қозоғистонлик Зейнеп Баянова бўлади. Улар иккинчи даврада ўзаро беллашишган ва унда сўнгги қўлга киритилган балл (6-6) эвазига Баянова ғалаба қозонган эди.

53 кг вазнда курашаётган Дилшода Матназарова кечки финал дастурида бронза медали учун гиламга чиқади. Унинг рақибаси япониялик Рио Хаттори бўлади. Ярим финалда қозоғистонлик Тинис Дубекка ютқазган (0-10) Рушана Абдурасулова (62 кг) бронза медали учун кореялик Сео Ен Баега қарши баҳс олиб боради. 

65 кг вазндаги терма жамоамиз аъзоси Гулмира Айтмуратова ҳам бронза медали учун баҳс олиб борадиган бўлди. Ярим финалда япониялик Нагиса Итога имкониятни бой (6-12) берган Айтмуратова бронза учун қирғизистонлик Дилназ Сазановага қарши гиламга чиқади.     

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг