UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 мар 14:17
Янгиликлар

Спорт курашлари, Гимнастика, Шахмат

Лайлохон Собирова ва яна уч спортчи қизимиз "Зулфия" номидаги давлат мукофотига лойиқ кўрилди

Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига мувофиқ, бир қанча аёл-қизларимиз "Зулфия" номидаги давлат мукофоти билан тақдирланиши ҳақида хабар берилди.

Улар орасида тўрт нафар спортчи қизлар ҳам бор.

Жумладан, Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги 42-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси, шахмат бўйича икки карра жаҳон чемпиони, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ҳамдамова Афрўза Акбаровна;

— Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар университетининг жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси мутахассислиги бўйича 1-босқич магистранти (Хоразм вилояти), аёллар кураши бўйича терма жамоамиз аъзоси Собирова Лайлохон Арслонбек қизи;

— Қорақалпоғистон Республикаси Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус олий спорт маҳорати мактабининг бадиий гимнастика бўйича мураббийси Ибрагимова Шахзода Алишер қизи;

— Қўрғонтепа тумани спорт мактаби спортчиси, спортнинг енгил атлетика тури бўйича бир қанча рекордлар соҳибаси, Андижон давлат педагогика институтининг жисмоний маданият факулитети 2-босқич талабаси Усмонова Дилшода Эгамберди қизи ушбу мукофотга лойиқ кўрилди. 

Бундай совриндорларининг ҳар бирига БҲМнинг 50 баравари (бугунги кунда 18 млн 750 минг сўм) миқдорида пул мукофоти берилади. 

Шунингдек, улар Олий ўқув юртларига имтиҳонсиз давлат гранти асосида қабул қилинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг