UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 сен 09:07
Янгиликлар

Спорт курашлари

"Li 7 эффекти?". Ўзбекистонлик курашчилар U-23 Жаҳон чемпионатига ўз ҳисобидан боряпти(ми)?

21-27 октябрь кунлари Албания пойтахти Тирана шаҳрида спорт курашлари бўйича U-23 Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Дунё биринчилигида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг ҳам иштирок этиши ҳақида ҳозирча ҳеч қандай расмий маълумотлар йўқ. Сабаби, Ўзбекистон спорт курашлари ассосиацияси яқиндагина Иорданиянинг Амман шаҳрида бўлиб ўтган U-20 Жаҳон чемпионатига ҳам бирор бир курашчини юбормаган эди.

UWW.UZB интернет нашрининг хабар беришича, Алишер Ғаниев, Аброр Атабаев, Дониёрхон Накибов каби курашчиларимиз Албаниядаги жаҳон биринчилигига ўз ҳисобидан борадиган бўлишган. Аммо хабар расман тасдиқланмагани айтилади. Сўнгги воқеъликлардан келиб чиқилса, бунга ишонса бўлади.

Терма жамоанинг яна бир аъзоси Абдулло Алиев ҳам жахон чемпионатига борадиган кўринади. У ўзининг инстаграм саҳифасига ушбу расмни жойлаб, Let’s go Albaniya дея изоҳ қолдирди.

Афсуски, ҳолатга тушунтириш бериш учун Спорт курашлари ассоциациясининг матбуот хизмати ҳам фаолият юритмайди. Аввалроқ, айнан Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси Париж Олимпиадасида делегациямиз ҳисобига олтин медални тақдим этган Разамбек Жамаловнинг икки нафар мураббийига кафолатланган мукофот пулларидан ташқари автомобиллар ҳам совға қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, шу қандайдир икки ой ичида курашчиларимиз U-20 жаҳон чемпионатини, тарихда илк бор ЖЧга йўлланма олган волейболчиларимиз эса дунё биринчилигини ўтказиб юборган эди.

Умид қиламизки, ҳали вақт бор ва Ўзбекистон спорт курашлари терма жамоаси Албаниядаги жаҳон чемпионатига (спортчилар ҳисобидан эмас) юборилади. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг