UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 ноя 10:59
Янгиликлар

Тадбирлар

Литва спорт мутахассисларидан иборат делегация пойтахтимизга ташриф буюрди

Теглар :  Литва
Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига Литва спорт университети ректори Диана Реклайтене бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Дастлаб меҳмонлар марказ тарихидан сўзловчи музейни кўздан кечирди. Шундан сўнг томонлар ўзаро мулоқот қилиш, манфаатли ҳамкорлик борасида суҳбатлашиш мақсадида стол атрофида жам бўлдилар. Литвалик экспертларга ушбу таълим даргоҳи, унинг ўзбек спортидаги ўрни, тарбияланувчиларнинг натижалари ҳақида маълумот берилди.  

Меҳмонлар ўз йўналишидан келиб чиқиб, фаолияти, мақсадлари ҳақида айтиб ўтишди. Танишув ва суҳбатдан кейин марказ директори делегация аъзоларига эсдалик совғаларини топширди.

Шундан сўнг даргоҳнинг моддий-техник базаси, машғулот майдончалари ҳамда спорт залларига борилди. Дастлаб от спорти бўлими кўздан кечирилди.  

Делегация аъзолари от устида сайр қилиш имконига ҳам эга бўлишди. Кейинги объект камондан отиш зали. Меҳмонларга бу йўналишдаги ютуқларимиз, изланишларимиз борасида маълумот берилди. Камондан отиш залидан тўғри енгил атлетика манежига йўл олинди. Атлетларимизнинг машғулот жараёнлари эътибор марказида бўлди.

Мураббийлар билан суҳбат қурилди. Кейин эса гандбол зали кўрсатилди. Литвалик мутахассислар марказда яратилган имкониятларни алоҳида эътироф этишди. Охирги объект марказдаги сув ҳавзаси бўлди. Мазкур иншоот ҳам делегатларнинг эътирофига сабаб бўлди. 

Учрашувдан сўнг хорижлик меҳмонлар илиқ таасуротда эканини, таклифлар тайёрлаб қайта мурожаат қилишларини таъкидлади. Ўзаро ҳамкорлик ҳар икки томонга манфаатли бўлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг