UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 дек 08:00
Янгиликлар

Шахмат

London Chess Classic 2025. Нодирбек Абдусатторов муддатидан олдин чемпион!

Буюк Британиянинг Лондон шаҳридаги Emirates Stadium мажмуасида ўтказилаётган шахмат бўйича London Chess Classic 2025 турнири ўз якуни сари яқинлашмоқда.

Мукофот жамғармаси 50 000 фунт стерлингни ташкил этувчи ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг кўзга кўринган 10 нафар шахматчиси қатори ёш гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусатторов ҳам муваффақиятли одимламоқда. Биринчи турда британиялик гроссмейстер Гавайин Жонс билан дуранг ўйнаган ҳамюртимиз кетма-кет олтита учрашувда ғалабага эришганди. 

Кеча тунда ўтказилган 8-тур баҳсида Абдусатторов энг яқин таъқибчиси, турнирда биринчи рақам остида таснифланган франциялик Алиреза Фирузджага қарши баҳс олиб борди. Қора доналарда ўйнаганига қарамай, ҳамюртимиз ушбу партияда ўзига керакли дуранг натижани қайд эта олди. Бу билан Нодирбек Алиреза билан ўртадаги 2 очколик фарқни сақлаб қолди ва муддатидан аввал London Chess Classic 2025 чемпионига айланди. 

Гроссмейстеримиз бугун ўтказиладиган сўнгги 9-тур учрашувида украиналик Павел Эльяновга қарши оқ доналарда ўйнайди. Эльянов 3,5 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди. Нодирбек 8 имкониятдан 7 очко жамғариб, 1-ўринни нақд қилиб улгурди. Фирузджа 5 очко билан 2-ўриндан жой олган бўлса, кучли учликка 4,5 очкога эга англиялик Никита Витюгов якун ясаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг