UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 ноя 08:14
Янгиликлар

Шахмат

London Chess Classic 2025. Нодирбек Абдусатторовда чиройли ғалаба ва у энди якка пешқадам!

Буюк Британиянинг Лондон шаҳридаги Emirates Stadium мажмуасида шахмат бўйича London Chess Classic 2025 турнири бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 50 000 фунт стерлингни ташкил этувчи ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг кўзга кўринган 10 нафар шахматчиси қатори ёш гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этяпти. Биринчи даврада британиялик гроссмейстер Гаваин Жонс билан дуранг ўйнаган ҳамюртимиз кетма-кет икки ғалабага эришди. Иккинчи турда Абдусатторов оқ доналарда ҳиндистонлик Мишра Абҳиманюни мағлубиятга учратганди. 

Кеча тунда ўтказилган учинчи турда Нодирбек қора доналарда ўйнаганига қарамай, Англия шарафини ҳимоя қилаётган россиялик гроссмейстер Никита Витюговни чиройли тарзда таслим этди. Витюгов дастлабки икки турда дуранг ўйнаганди. 

Учинчи турда шахматчимизнинг асосий рақиблари очко йўқотишди. Грециялик Николас Теодору Мишра Абҳиманю билан, турнирнинг биринчи рақамли иштирокчиси франциялик Алиреза Фирузджа эса англиялик Майкл Адамс билан дуранг ўйнади. Учинчи турда биргина Абдусатторов ғалабага эришди. Бу эса унинг турнир жадвалида 2,5 очко билан якка пешқадам бўлиб олишини таъминлади. Теодору ва Фирузджа ҳисобида 2 очкодан бор. 

Бугун London Chess Classic 2025 турнирида 4-тур партиялари ўйналади. Нодирбек Абдусатторов қора доналарда англиялик гроссмейстер Майкл Адамсга қарши баҳс олиб боради. Адамс учта дуранг эвазига 1,5 очко билан турнир жадвалида 4-ўринни банд этган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг