UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 дек 08:26
Янгиликлар

Шахмат

London Chess Classic 2025. Нодирбек Абдусатторовда кетма-кет бешинчи ғалаба!

Буюк Британиянинг Лондон шаҳридаги Emirates Stadium мажмуасида шахмат бўйича London Chess Classic 2025 турнири бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 50 000 фунт стерлингни ташкил этувчи ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг кўзга кўринган 10 нафар шахматчиси қатори ёш гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусатторов ҳам бош соврин учун кураш олиб боряпти. Биринчи турда британиялик гроссмейстер Гаваин Жонс билан дуранг ўйнаган ҳамюртимиз кетма-кет бешта ғалабага эришди. 

Абдусатторов иккинчи турда оқ доналарда АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган ҳиндистонлик Мишра Абҳиманюни, учинчи турда қора доналарда Англия шарафини ҳимоя қилаётган россиялик гроссмейстер Никита Витюговни, тўртинчи турда 54 ёшли Буюк Британиялик чемпиони Майкл Адамсни, кеча бешинчи турда қора доналарда АҚШ чемпиони Сэм Шенклендни мағлубиятга учратди. 

Кетма-кет бешта ғалабадан кейин Абдусатторов турнир жадвалида 5,5 очко билан якка пешқадамликни мустаҳкамлаб олди. Турнирда биринчи рақам остида таснифланган франциялик Алиреза Фирузджа бу турда оқ доналарда америкалик Мишра Абҳиманю билан дуранг ўйнади. Фирузджа 4 очко билан соф иккинчи ўринни эгаллаб турибди.  Никита Витюгов, Николас Теодороу, Люк Макшейн, Павел Эльянов ҳисобида 3 очкодан бор. 

Энг яқин таъқибчисидан 1,5 очкога ўзиб кетган Абдусатторов бугун 7-турда оқ доналарда англиялик гроссмейстер Люк Макшейнга қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг