UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 дек 07:58
Янгиликлар

Шахмат

London Chess Classic 2025. Нодирбек Абдусатторовда кетма-кет тўртинчи ғалаба!

Буюк Британиянинг Лондон шаҳридаги Emirates Stadium мажмуасида шахмат бўйича London Chess Classic 2025 турнири бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 50 000 фунт стерлингни ташкил этувчи ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг кўзга кўринган 10 нафар шахматчиси қатори ёш гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусатторов ҳам бош соврин учун кураш олиб боряпти. Биринчи турда британиялик гроссмейстер Гаваин Жонс билан дуранг ўйнаган ҳамюртимиз кетма-кет тўртта ғалабага эришди. 

Абдусатторов иккинчи турда оқ доналарда ҳиндистонлик Мишра Абҳиманюни, учинчи турда қора доналарда Англия шарафини ҳимоя қилаётган россиялик гроссмейстер Никита Витюговни, тўртинчи турда 54 ёшли Буюк Британиялик чемпиони Майкл Адамсни мағлубиятга учратганди. 

Кеча London Chess Classic 2025 турнирининг бешинчи турида Нодирбек оқ доналарда ўйнади. Бу сафар у 5-тур олдидан турнир жадвалида 3-ўринда борган грециялик Николас Теодороуга қарши баҳс олиб борди ва рақибини чиройли тарзда таслим этди. Бу турда биргина ҳамюртимиз ғалабага эришди. Қолган тўртта партияда кучлар тенг келди.   

Кетма-кет тўртта ғалабадан кейин Абдусатторов турнир жадвалида 4,5 очко билан якка пешқадамликни мустаҳкамлади. Турнирда биринчи рақам остида таснифланган франциялик Алиреза Фирузджа бу турда англиялик Гавайин Жонс билан дуранг ўйнади. Фирузджа 3,5 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Никита Витюгов, Люк Макшейн ва Николас Теодороу ҳисобида 2,5 очкодан бор. Бугун Абдусатторов 6-турда америкалик таниқли гроссмейстер Сэм Шенклендга қарши қора доналарда ўйнайди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг