UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 дек 07:28
Янгиликлар

Шахмат

London Chess Classic 2025. Қоч, Нодирбек келяпти. Абдусатторовда кетма-кет олтинчи ғалаба!

Буюк Британиянинг Лондон шаҳридаги Emirates Stadium мажмуасида шахмат бўйича London Chess Classic 2025 турнири бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 50 000 фунт стерлингни ташкил этувчи ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг кўзга кўринган 10 нафар шахматчиси қатори ёш гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусатторов ҳам муваффақиятли одимламоқда. Биринчи турда британиялик гроссмейстер Гавайин Жонс билан дуранг ўйнаган ҳамюртимиз кетма-кет олтита ғалабага эришди. 

Абдусатторов иккинчи турда оқ доналарда АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган ҳиндистонлик Мишра Абҳиманюни, учинчи турда қора доналарда Англия шарафини ҳимоя қилаётган россиялик гроссмейстер Никита Витюговни, тўртинчи турда 54 ёшли Буюк Британиялик чемпиони Майкл Адамсни, бешинчи турда қора доналарда АҚШ чемпиони Сэм Шенклендни мағлубиятга учратганди. 

Кеча тунда ўтказилган 7-турда Абдусатторов оқ доналарда англиялик гроссмейстер Люк Макшейнни таслим этди. Кетма-кет олтита ғалабадан кейин Нодирбек турнир жадвалида 6,5 очко билан якка пешқадамликни давом эттирмоқда. Еттинчи турда фақат ҳамюртимиз ғалаба қозонди, қолган барча партиялар дуранг натижа билан якунланди. 

Абдусатторов энг яқин таъқибчиси турнирда биринчи рақам остида таснифланган франциялик Алиреза Фирузджани энди 2 очкога ортда қолдирмоқда ва қизиғи, эртага 8-турда улар ўзаро тўқнаш келишади. Камида дуранг натижа Нодирбек Абдусатторовни муддатидан аввал London Chess Classic 2025 чемпионига айлантиради. 

Бугун London Chess Classic 2025 турнирида дам олиш куни сифатида эълон қилинган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг