UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 авг 13:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мадримов-Соро трилогияси бўладими? Тўлқин Қиличев жавоб берди

Мураббий Тўлқин Қиличев Мадримовнинг Сорога қарши жанглари ҳақида гапирди.

Тўлқин Қиличев Исроил Мадримов-Мишель Соро трилогияси бўлиши мумкинми деган саволга жавоб берди.

"Мадримов-Соронинг биринчи жангида ёш, шижоат, тайёргалик жиҳатидан имконият бизда кўпроқ эди. Мураббий сифатида айтишим мумкинки, гонг баҳона қилинадиган тақдирда ҳам Исроил кейинги раундда барибир ўз мақсадига етарди. Аввало Аллоҳ билади. Лекин катта эҳтимол билан кейинги раундда жангни якунлаган бўларди.  Биз ҳамма жиҳатларни солиштириб кўрамиз, таҳлил қиламиз. Учрашувдан олдин ҳам Исроил фаворит эканлигини билардик. 

Реванш эса Исроил энг узоқ муддат тайёрланган жанг бўлди. Вазият шундай бўлди: АҚШга борганидан кейин Бивол билан машғулот ўтказди, жанг ортга сурилиб узоқроқ тайёргарлик жараёнига тушиб қолди. Буларнинг барчаси Мадримовга қўл келди ва тайёргарлик кўнгилдагидек ўтди. Ман шу 2 раунд орасида кимни ким эканлиги билинди. Вақт ҳамиша Сорога қарши эди, ёши ҳам катта. Биздаги мақсад кучлироқ эди. Икки раундда Исроил яққол фаворит эканлигини кўрсатди. Энди бизга Соро билан рингга чиқишнинг қизиғи йўқ. Трилогия WBА'га ҳам DAZN, Матчроомга ҳам керак эмас. Соро ва унинг жамоасидан бошқа ҳеч кимга қизиқ эмас. Лекин Соронинг жамоасида суд орқали бўлса ҳам учинчи жангни ўтказиш ҳуқуқи бор. Аммо бизнинг жамоа бундай фикрда эмас. Ўртада бир нечта келишувлар бор, шулар ҳал қилиниб Соро Исроилни қўйиб юборади деган умиддаман. Бошқа тарафдан олиб қараганда Мишельга ҳам жангга чиқиб зарба ўтказиб, нокаут бўлиб пул олгандан кўра, музокара қилиб келишувга эришгани яхшироқ.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг