UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 май 09:18
Янгиликлар

Шахмат

Магнус Карлсен - Superbet Poland Rapid & Blitz чемпиони! Нодирбек Абдусатторов қандай натижа қайд этди?

Польша пойтахти Варшава шаҳрида ўтказилган шахмат бўйича нуфузли Superbet Poland Rapid & Blitz турнири ўз якунига етди.

Мукофот жамғармаси 175 000 АҚШ долларини ташкил этган ушбу мусобақада дунёнинг кучли 10 нафар гроссмейстери бош соврин учун баҳс олиб борди. Икки кун давом этган рапид турнирида хитойлик Вэй И 13 очко билан ғолибликни қўлга киритганди. Ўнта турда мағлубиятга учрамаган Магнус Карлсен 12 очко билан иккинчи ўринни эгаллаганди. 

Дунё рейтингида 5-ўринни эгаллаб турган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов эса 8 очко жамғариб, ҳиндистонлик Эригайси билан 6-7 ўринларни бўлишиб олган эди. Кеча эса турнирда блиц баҳслари ҳам якунига етди. Блицнинг иккинчи куни ҳам худди биринчи кунида бўлгани сингари гроссмейстерлар 9 та турда ўзаро дона суришди. 

Нодирбек блицнинг 3-турида қора доналарда ўйнашига қарамай, жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлуб этишга муваффақ бўлди. Кеча Карлсен ўша мағлубият учун реванш олиб, мувозанатни тиклаб қўйди. Айнан мана шу муҳим ғалаба Магнус мусобақа чемпионлигини тақдим этди. У рапид ва блиц йўналишлари жамланмасида 26 очко жамғарди. Хитойлик Вэй И эса чемпиондан бор йўғи 0,5 очко ортда қолди. Кучли учликка мезбонлар вакили Ян-Кшиштоф Дуда 19,5 очко билан якун ясади. Иккинчи ва учинчи ўрин ўртасидаги фарқ 6 очкони ташкил этгани эътиборга молик ҳолат.    

Нодирбек Абдусатторов блицнинг иккинчи куни нисбатан яхшироқ ўйнади. Агар биринчи куни ҳам шундай ўйин кўрсатганида аниқ совриндорлар сафидан жой оларди. Ёш жаҳон чемпионимиз 17,5 очко билан 6-ўринни эгаллади. Блиц йўналишида эса у 9,5 очко билан 5-ўринни банд этди.  

Иштирокчилар: Магнус Карлсен (Норвегия, рапид 2828/блиц 2886), Вэй И (Хитой, 2758/2684), Ян-Кшиштоф Дуда (Польша, 2748/2766), Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2733/2661), Рамешбабу Прагнанандҳа (Ҳиндистон, 2704/2675), Аниш Гири (Нидерландия, 2687/2715), Аржун Эригайси (Ҳиндистон, 2671/2744), Доммараджу Гукеш (Ҳиндистон, 2649/2651), Винсент Каймер (Германия, 2647/2610), Кирилл Шевченко (Руминия, 2622/2546).

Superbet Poland Rapid & Blitz якуний жадвали:

Рапид. 1. Вэй И – 13; 2. Карлсен – 12; 3. Прагнанандха – 10; 4-5. Шевченко, Дуда – 9; 6-7. Эригайси, Абдусатторов – 8; 8-10. Каймер, Гукеш, Гири – 7.

Блиц. 1. Карлсен – 14; 2. Вэй И – 12,5; 3. Дуда – 10,5; 4. Эригайси – 10; 5. Абдусатторов – 9,5; 6. Прагнанандха – 9; 7. Гири – 7; 8-9. Шевченко, Каймер – 6; 10. Гукеш – 5,5.

Умумий жадвал. 1. Карлсен – 26; 2. Вэй И – 25,5; 3. Дуда – 19,5; 4. Прагнанандха – 19; 5. Эригайси – 18; 6. Абдусатторов – 17,5; 7. Шевченко – 15; 8. Гири – 14; 9. Каймер – 13; 10. Гукеш – 12,5.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг