UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

08 окт 07:44
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Мажид Рашид: “Тошкент-2025” Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги янги муваффақиятларига эшик очади

“Тошкент – 2025” ёшлар ўртасидаги Осиё ва Параосиё ўйинлари яқинлашгани сайин унинг доирасидаги ташкилий ишлар, расмий учрашувлар, халқаро спорт ташкилотлари мутасаддиларининг юртимизга ташрифи ортиб бораверади.

Бу табиий ҳол, албатта. Бундай кўламдаги мусобақа Марказий Осиё ҳудудида илк бор ташкил этилаётгани, қолаверса “кичик олимпиада” юксак эътиборга молик тадбирлиги боис, ҳар бир масала белгиланган тартибда ечим топиши бугунги куннинг муҳим вазифаси ҳисобланади. 

Шу кунларда пойтахтимизда ўтказилаётган Осиё паралимпия қўмитасининг мувофиқлаштириш комиссияси йиғилишларида айнан “Тошкент-2025” ўйинларига тайёргарлик кўриш, спорт турлари мундарижаси, ўйинлар дастури ва бошқа масалалар кўриб чиқилмоқда. 

Куни кеча Спорт вазирлигида Осиё паралимпия қўмитасининг мувофиқлаштириш комиссияси йиғилишларида кўрилаётган масалаларга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. 

Анжуман аввалида Осиё паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашид, Миллий олимпия қўмитаси бош котиби, “Тошкент-2025” ўйинларини ташкил этиш дирекцияси раҳбари Ойбек Қосимов мувофиқлаштириш комиссияси томонидан кўриб чиқилаётган масалалар, пара спорт турларининг қитъадаги ривожи, Ўзбекистонда имконияти чекланган инсонларга яратилаётган шарт-шароитлар, “Тошкент-2025” ўйинларининг аҳамияти ҳақида маълумотлар берди. 

Осиё паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашид журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб бериш асносида Ўзбекистонда барча соҳалар жадал ривожланаётганини, олиб борилаётган ислоҳотлар инсон фаровонлиги, имкониятларини намойиш этишга қаратилганини, бунга пара спортчиларга кўрсатилаётган ғамхўрлик яққол мисол бўлишини таъкидлади. Шунингдек, “Тошкент-2025” ўйинлари янги Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги янги муваффақиятларига эшик очишини айтиб ўтди. 

Миллий олимпия қўмитаси бош котиби О.Қосимов мазкур нуфузли мусобақага олиб борилаётган катта ҳажмдаги ҳозирлик, ўйинлар дастурига киритиладиган спорт турлари ва улар ўтказиладиган объектлар, делегацияларнинг тахминий сони, транспорт-логистика, антидопинг, виза, авиақатновлар каби масалалар юзасидан ахборот берди. 

Эслатиб ўтамиз, келгуси йилнинг октябрь ойида ташкил этилиши режалаштирилган Параосиё ўйинларида бир ярим минг нафардан зиёд матонатли ва иродали пара спортчилар 10 та спорт туридаги мусобақаларда юртлари шарафини ҳимоя қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг