UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 ноя 17:59
Янгиликлар

Футбол

Марокашдан учралган мағлубиятдан сўнг Бельгияда оммавий тартибсизликлар бўлмоқда (ФОТО)

Теглар :  Бельгия
Қатар майдонларида бўлиб утаётган Жаҳон чемпионати кутилмаган натижаларга бой ўтмоқда.

Куни кеча "F" гуруҳида 2-тур баҳслари бўлиб ўтди ва Бельгия Марокаш учрашувида кичик сенсация қайд этилди, Марокаш терма жамоаси Бельгияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувдан сўнг Бельгия пойтахти Брюссель марказида оммавий тартибсизликлар содир бўлган.

150 га яқин футбол мухлиси терма жамоасининг мағлубиятидан сўнг шаҳар марказига йўл олади ва тартибсизликлар содир этади. Улар шаҳар марказида ахлат қутиларини ёқишган, автомобилларга зарар етказишган ва дўконларни ўмаришган. Футбол мухлисларининг бундай тажовузкор ҳаракатлари полиция эътиборини тортган, шундан сўнг полициячилар шаҳар марказидаги жанубий вокзал кўчаларини ўраб олишади, лекин тартибсизликни келтириб чиқарган мухлислар полициячиларга ҳам қаршилик кўрсатишади. Бу ҳаракатларга жавобан полиция водомёт ва кўзни ёшлантирувчи газни ишлатишга мажбур бўлади. 



Шаҳардаги тартибсизликлар сабаб бир неча метро бекатлари ҳам вақтинчалик ёпилди.

Полиция берган хабарга кўра, тартибсизликларда қатнашган 10 нафар шахс қўлга олинган. 



"Бугун эса Антверпен ва Льеж шаҳарларида ҳам тартибсизликлар содир бўлди", – дея ҳабар бермоқда маҳаллий ОАВ.

Эслатиб ўтамиз, Бельгия терма жамоаси 2-турдан сўнг бор-йўғи 3 очко жамғарган ҳолда гуруҳда 3-ўринни эгаллаб турибди. Бельгия сўнгги турда қийин рақиб Хорватияга қарши майдонга тушади.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг