UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 авг 18:33
Янгиликлар

Бокс/ММА

“Маск ва Трамп сўзлари учун жавоб беради”. Иман Хелиф яна омма эътиборида...

Парижда бўлиб ўтган ёзги олимпия ўйинлари ҳам ўз якунига етди.

Ўтган мусобақаларда энг кўп муҳокама қилинган спортчилардан бири 66 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган жазоирлик бокси Иман Хелиф бўлди. Бироқ, Хелифнинг спортдаги муваффақияти эмас, балки 2023 йилда муваффақиятсиз якунланган гендер тести билан боғлиқ вазият баҳсларга сабаб бўлди ва бу Олимпиададан кейин ҳам давом этиб келмоқда. Париждаги турнир пайтида Иман ва Лин Ютинг 2023 йилги жаҳон чемпионатида гендер тестидан ўта олмагани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Аммо ХОҚ Олимпиадада иштирок этиш учун гендер тести керак эмас, деган қарорга келди ва жазоирлик ҳамда Хитой тайпейилик спортчилар аёллар бокс турнирида қатнашишди. 

Иккаласи ҳам ўз вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди ва улар жуда катта танқидлар остида қолди. Боксчилар мухлислардан ҳам, рақиблардан ҳам кескин танқидга учради, томошабинлар ҳатто норозолик белгиси сифатида махсус белги – “кесилган бармоқ”ни ўйлаб топишди. Рақиблар Хелиф ва Линнинг кучли зарбалари ҳақида бир қанча шикоят қилишди, баъзилари уларни “эркак” деб аташди. Италиялик Анжела Карини рақиби билан урушишдан бош тортди. “Олимпия қўмитаси мен ҳақимда адолат билан гапирганини биламан, бундан мамнунман, чунки бу ҳақиқатни кўрсатади. Мен медаль учун келдим ва бунинг учун курашяпман. Албатта , мен яхшиланиш ва яхшироқ бўлиш учун курашаман. Насиб бўлса, муваффақиятга эришаман”, дея жазорликнинг сўзларини келтиради The Independent.

Хелиф ҳам Лин ҳам охир-оқибат олтин медалларни олиб кетишди ва бу воқеанинг якуни бўлгандек туюлди. Бу ҳақда жазоирлик спортчининг адвокати Набил Буди маълум қилди. Даъвода Хелифга ва гендер тестидаги муваффақиятсиз вазиятга қарши гапирган баъзи таниқли шахслар номи келтирилган. Улар орасида тадбикор Илон Маск, ёзувчи Роулинг ва ҳатто АҚШНинг собиқ президенти Дональд Трамп ҳам мавжуд. Уларнинг барчаси Хелифни танқид қилишди ва жазоирликнинг аёллар мусобақаларида ўрин йўқлигини таъкидладилар. 

“Даъвода, масалан, Маск ва Роулинг ҳақида сўз бор. Дональд Трамп Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида Хелиф ҳақида пост ёзган, шунинг учун у бизнинг давъода аризамизда тилга олинадими ёки йўқми, у муқаррар равишда суд жараёни доирасида синовдан ўтади.  Прокуратура нафақат ушбу шахсларга, балки улар зарур деб билган ҳар қандай шахсга нисбатан тергов ўтказишини сўраймиз. Агар иш судгача етиб борса, улар судга келишади”, деб Буди сўзларини келтиради Variety. Иш қандай якун топиши номаълум, аммо Иманнинг бундай ҳаракати билан янада кўпроқ танқидларга сабаб бўлади деган фикр бор. Хелиф яна омма эътиборида ва у ўзи ҳеч қандай ижобий хабар ўқимагани аниқ.

Ҳабиб Жўрабоев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

   
16 авг 19:23:07
Samar
Bizniyam chaqirmasa endi sudga
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг