UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 ноя 09:37
Янгиликлар

Шахмат

Матонатли шахматчиларимиз Осиё чемпионатида 5 та медалга эга чиқишди

Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида пара шахмат бўйича ўтган Осиё чемпионати ўзбекистонлик матонатли ва иродали “ақл гимнастикаси” соҳиблари учун омадли кечди.

Ўндан зиёд мамлакатнинг 100 нафардан зиёд пара шахматчилари қатнашган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоасининг 8 нафар аъзоси турли йўналишларда ғолиблик учун дона сурди. Мусобақар сарҳисобига кўра, ҳамюртларимиз қитъа биринчилигида 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза, жами 5 та медални қўлга киритишди.

Матонат соҳиби бўлган шахматчиларимиздан Сирожиддин Зайниддинов ўз йўналишида олтин, Айнура Изентаева ва Сабоҳат Икромалиева кумуш, Аҳадхон Кимсанбоев ва Бобур Дўстмуродов бронза медалларига сазовор бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг