UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 сен 13:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Майкл Биспинг: "Том Аспиналл — аралаш яккакурашларнинг Муҳаммад Алиси!"

Ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Майкл Биспингнинг фикрича, Том Аспиналл Сирил Ганга қарши жангда оғир вазн тоифасидаги чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қила олади.

"Мен ҳамиша Том Аспиналлни қўллаб-қувватлаганман. Ростини айтсам, у Жон Жонсни ютган бўларди. Бу мен ақлбовар қилмас жангчи деб ҳисоблайдиган Жонсга нисбатан ҳурматсизлик эмас. Сирил Ган қизиқарли рақиб, чунки у барча оғир вазнлилар орасида энг атлетик ва эҳтимол ҳаракатланиш бўйича Том билан рақобатлаша оладиган ягона рақибдир. Умуман олганда, у Аспиналлдан ҳам жисмонан кучли ва оёқларида енгил ҳаракат қила олади. Том ҳам баҳайбат ва шу билан бирга оёқларида енгил ҳаракат қилишни билади. Мен ҳар доим уни аралаш яккакурашларнинг Муҳаммад Алиси деб айтаман. Айтиш мумкинки, бу оғир вазндаги Жорж Сен Пьернинг версияси: у курашишни ва бошқа ҳамма нарсани билади... Хуллас, мен бу жангда Том Аспиналлнинг ғалабасига ишонаман", - деди Биспинг Bloody Elbow мухбири билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Том Аспиналл - Сирил Ган жанги 25 октябрь куни Абу-Даби шаҳрида ўтказиладиган UFC 321 турнирининг марказий тўқнашуви бўлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг