UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 июл 19:48
Янгиликлар

Спорт курашлари, Париж-2024

Медаль кутилаётган Разамбек Жамаловга Олимпиадада кимлар рақиблик қилади? (Барча тафсилотлар)

26 июль куни Франция пойтахти Париж шаҳрида XXXIII ёзги Олимпиада ўйинлари старт олади.

Мусобақада Ўзбекистон делегацияси, жумладан спорт курашлари бўйича терма жамоамиз ҳам иштирок этади. Олимпиадада 3 нафар эркин курашчимиз, 3 нафар юнон-рим курашчимиз ва ягона аёл курашчимиз гиламга чиқади.

Olamsport.com Бирлашган кураш дунёси (UWW) тасдиқлаган рўйхатга кўра спортчиларимизга турнир доирасида кимлар рақиб бўлиши ҳақида маълумот бериб боради.

Аввалроқ, 57 кг вазн тоифасидаги эркин курашчимиз Ғуломжон Абдуллаевнинг бўлажак рақиблари билан таништирган эдик.

Бу сафарги спортчимиз Разамбек Жамалов (74 кг) бўлади. 

26 ёшли курашчи учун бу дебют Олимпиада ҳисобланади. Асли россиялик спортчи 2024 йил бошидан буён Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилмоқда. Разамбекнинг Олимпиададаги иштироки 9-10 август кунларига тўғри келади.

Разамбек Жамаловга Олимпиадада қуйидаги курашчилар рақиб бўлишлари мумкин:

Чермен Валиев (Албания)

Кайл Дейк (АҚШ)

Туран Байрамов (Озарбайжон)

Фенг Лу (Хитой)

Геандри Гарзон Кабальеро (Куба)

Амир Хуссейн (Миср)

Иман Махдави (Қочоқлар жамоаси)

Баcар Ндум (Гвинея-Бисау)

Георгиос Коугиоумцидис (Греция)

Йонес Эмами (Эрон)

Франк Чамизо (Италия)

Даичи Такатани (Япония)

Али Арсалан (Сербия)

Тажмураз Салказанов (Словакия)

Виктор Рассадин (Тожикистон)

Энтони Монтеро Чиринос (Венесуэла).


Ўзбекистон спорт курашлари ассосиациясига мазкур вазн тоифасидаги Олимпиада йўлланмасини Бекзод Абдураҳмонов Бишкекда ўтган Осиё лицензион турнирида тақдим этган эди.

Жамалов Россия терма жамоаси таркибида 2020 йилда Белградда (Сербия) ўтган Жаҳон кубоги ғолиби бўлган.

74 кг вазн тоифасида Олимпиаданинг амалдаги чемпиони россиялик Заурбек Сидаков ҳисобланади. Аммо Сидаков ХОҚ томонидан тасдиқланган нейтрал мақомдаги спортчилар рўйхатига киритилмагани туфайли, Париж Олимпиадасини ўтказиб юборади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг