UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

07 янв 23:09
Янгиликлар

Футбол

Медиа-футбол: Ўзбекистон терма жамоаси эмоционал баҳсда Перуни енгиб, Kings League чорак финалига йўл олди

Шу кунларда Италиянинг Милан шаҳрида медиа-футбол бўйича Kings League-2025 Жаҳон кубоги ўтказилмоқда.

Аҳамиятлиси, унда иштирок этаётган Ўзбекистон термаси бугун мусобақа чорак финали йўлланмасини қўлга киритди.

Мамлакатдаги таниқли "Unwanted boys" медиа жамоаси асосидан ташкил топган клуб бугун Перуга қарши кечган баҳсда 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу ғалаба орқали чорак финалга йўл олган вакилларимизнинг навбатдаги рақиби Колумбия бўлади. Ўйин 8 январь куни ўтказилади.

Жамоа сафида профессионал футболчи, U-20 ёш тоифасидаги Осиё чемпиони Шаҳриёр Жабборов ҳам мавжуд.

Маълумот учун, Ўзбекистон медиа-футбол жамоаси мусобақа доирасида дастлаб Саудия Арабистонини мағлуб қилди, шундан сўнг, АҚШга имконият бой берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг