UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Ўзбекистон - Ҳиндистон ва бошқа ўйинлар. Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-тур ўйинлари ўтказилмоқда (LIVE) 0 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

22 дек 15:32
Янгиликлар

Шахмат

Global Chess League. 1 000 000 АҚШ доллари учун кечаётган турнирда Синдаровнинг натижаси қандай бўляпти?

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича нуфузли Tech Mahendra Global Chess League 2025 турнири ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

Учинчи мавсум Global Chess League мусобақасида дунёнинг энг кучли гроссмейстерлари иштирок этяпти. Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси роппа-роса 1 миллион АҚШ долларини ташкил қилади. Ҳар бир жамоада 6 нафар шахматчи (камида 2 аёл; камида 1 ёш (U-21) ўйинчи бўлиши шарт) дона сурмоқда. 

Жамоалар бир-бири билан айланма тизимда икки мартадан ўйнаши ҳақида хабар берган эдик. Умумий турларлардан сўнг энг кўп очко тўплаган икки жамоа финалда чемпионлик учун курашади. Синдаров шахмат афсонаси Вишванатан Ананд, шунингдек, Винсент Кеймер, Ставрула Цолакиду, Полина Шувалова ва Раунак Садҳвани билан биргаликда Ganges Grandmasters жамоаси шарафини ҳимоя қиляпти. 

Жавоҳир Синдаров 9 та турдан сўнг жамоаси сафида 6 ғалаба, 1 дуранг ва 2 мағлубият қайд этган. Бу унинг жамоасидаги энг яхши натижа. Лекин Ganges Grandmasters жамоасининг 1-тахтадаги афсонаси Вишванатан Ананд ҳақида бундай дея олмаймиз. Собиқ жаҳон чемпиони 9 раунддан 4 та мағлубият, 1 ғалаба ва 4 дуранг натижага эга. 

Бугунги рақиб — Фабиано Каруана бошчилигидаги Fyers American Gambits жамоаси бўлади. Ҳал қилувчи баҳс бизнинг вақт билан соат 16:30да бошланади. Ganges Grandmasters жамоаси бугунги тур олдидан 4-ўринни эгаллаб турибди. Сўнгги турдан кейин 1 ва 2-ўрин соҳиблари чемпионлик, 3 ва 4-ўрин эгалари бронза медаллари учун ўзаро дона суради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг