UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 июн 11:41
Янгиликлар

Оғир атлетика

Мексикада 10 та медал қўлга киритган атлетларимиз Ўзбекистонга қайтиб келишди + ФОТО

11-18-июнь кунлари Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилди.

Мексикада бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган 4 нафар оғир атлетикачимизнинг барчаси якунда совриндор бўлишди.

Ҳамюртларимизни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси масъуллари, ОАВ ходимлари ҳамда спортчиларнинг ота-оналари кутиб олишди.

Жаҳон чемпионатида Диёрбек Эрматов 2 та кумуш ва 1 та бронза, Нигора Сувонова 3 та кумуш, Қудратбек Салимжонов 3 та кумуш, Аброрбек Маъруфбеков эса 1 та бронза медалини қўлга киритди.

Шу тариқа, мазкур мусобақада ҳамюртларимизнинг иштироки ўз якунига етди. Унда 4 нафар спортчи билан қатнашган жамоамиз 8 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг