UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 июл 17:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Менежер: "Уайлдер Усик – Жошуа жанги ғолиби билан тўқнаш келади"

Супероғир вазн тоифасида собиқ WBC чемпиони Деонтей Уайлдернинг менежери Шелли Финкель мижозининг келажаги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Финкель америкалик боксчини Дерек Чисора билан жанг қизиқтирмаслигини, бунинг ўрнига у Александр Усик - Энтони Жошуа реванш жанги ғолибига қарши рингга кўтарилмоқчи эканлигини айтди.

"Дерек Чисора? Ҳеч қачон. Балки Усик ва Жошуа ўртасидаги реванш жанги ғолиби навбатдаги рақиб бўлар. Жанг натижасини кутишимиз керак.

Агар Фьюри Усик - Жошуа жанги ғолибига қарши рингга чиқишни истаса, бу албатта содир бўлади. Аммо, кейин унга ким рақиблик қилади?  Ҳозирда супероғир вазн тоифасида тўртта ҳақиқий гегемон боксчи бор. Булар Усик, Жошуа, Фьюри ва Деонтей.

Ҳозир биз кўплаб вариантларни кўриб чиқяпмиз. Бироқ қарор қабул қилингани йўқ", — деди Финкель.

Эслатиб ўтамиз, Усик ва Жошуа ўртасидаги реванш жанги 20 август куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг