UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 окт 08:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мераб Двалишвили тарихий UFC рекордини янгилашга тайёр

Ўта енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Мераб Двалишвили йилнинг сўнгги рақамланган турнирида россиялик Петр Яндан камарини ҳимоя қилади.

Бу грузиялик чемпион учун 2025 йил ҳисобидан тўртинчи чемпионлик ҳимоя жанги бўлади. 

"Бу ажойиб жанг бўлади. У собиқ чемпион, унда UFC октагонида қўлга киритилган кўплаб ғалабалар бор. Жанглар орасида ҳақиқатан ҳам қисқа вақт бор, лекин бу яхши - мен бандман ва март ойида яна жанг қилишга тайёрман. Февраль ойида Австралияда турнир бўлади, лекин у ерда менга жанг беришмайди деб ўйлайман. Март ойи эса идеал муддат", - деди грузиялик жангчи Ариэл Хелванига берган интервьюсида.

Двалишвили икки ярим йил олдин октагонда тўқнаш келган россиялик рақибини очиқчасига ёмон кўрган. Аммо чемпионнинг таъкидлашича, душманчилик ортда қолган.

"Мен унга нормал муносабатдаман. Уни яхши жангчи ва оилапарвар инсон сифатида жуда ҳурмат қиламан - унинг чиройли оиласи, икки фарзанди бор, у яхши ота. Баракалла! Умид қиламанки, энди у инсон сифатида яхши бўлиб қолади", - дея вазиятга изоҳ берди Двалишвили.

Эслатиб ўтамиз, Мераб Двалишвили 2023 йилда ҳакамларнинг якдил қарор билан Петр Янни мағлуб этганди. Агар у яна россияликни мағлуб эта олса, ўз номини тарихга ёздириб қўяди. Боиси, Мераб бир календарь йилида тўртта муваффақиятли чемпионлик ҳимоясини ўтказган дунёнинг биринчи UFC жангчисига айланади.

"Ютқазишдан қўрқмайман. Мен жангчиман ва барча жангларда ғалаба қозона олмаслигимни тушунаман, лекин ишимни яхши кўраман. Юқорида айтганимдек, менга жанг тайинланганида, кўпроқ диққатни жамлайман, соғлом турмуш тарзини олиб бораман ва шунчаки яхшироқ бўлишни хоҳлайман", - дея сўзларига якун ясади чемпион.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг