UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 дек 11:02
Янгиликлар

Дзюдо

Мезбонлар сўнгги кун қўлга киритилган 3 та олтин эвазига якунда умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди

Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати якунига етди.

Уч кун давомида "Геолог" спорт мажмуасида ташкил этилган мамлакат биринчилигида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида келган 2008-2009 йилларда таваллуд топган ёш дзюдочилар медаллар йўлида баҳс олиб боришди.

Якунда Қашқадарё вилояти терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Мусобақа мезбонлари 5 та олтин, 2 та кумуш, 5 та бронза медалини қўлга киритишди. 

Сўнгги кунги беллашувларда 4 та вазндан 3 тасида чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган қашқадарёликлар Хоразм вилояти дзюдочиларини қувиб ўтишди. Хоразм вилояти терма жамоаси 4 та олтин, 5 та кумуш, 9 та бронза медали билан иккинчи ўринни эгаллади. Кучли учликка Тошкент шаҳри дзюдочилари 2 та олтин, 4 та кумуш, 4 та бронза медали билан якун ясашди.   

Шунингдек, Бухоро, Самарқанд, Жиззах ва Тошкент вилояти терма жамоалари ҳам камида бир нафардан Ўзбекистон чемпионига эга бўлишди. Афсуски, бу сафар Фарғона, Наманган ва Навоий вилояти дзюдочилари мусобақани медалсиз якунлашди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг