UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 апр 14:18
Янгиликлар

Каратэ

"Midori Cup -2025" халқаро турнирида каратэчиларимиз биринчи бўлишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Пойтахтимизда шинкиокушинкай каратэ бўйича "Midori Cup -2025" мусобақаси ташкил этилди.

"NUR-HAS" каратэ маркази томонидан ўтказилган мусобақада юртимиз спортчиларидан ташқари Покистон, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси ва Тожикистондан келган 150 нафардан зиёд каратэчилар бир нечта ёш ва вазн тоифаларида ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Халқаро турнир дунёнинг 110 давлати орасида биринчилардан бўлиб Жаҳон каратэ ташкилоти президенти Кенжи Мидорига бағишлаб ўтказилди.  

Ушбу халқаро турнир Осиё чемпионати ҳамда 31 май - 1 июнь кунлари Япония пойтахти Токио шаҳрида ўтказиладиган фуллконтакт каратэ бўйича жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ўтаб берди. Каратэчиларимиз бўлажак нуфузли мусобақаларда Мутал Назаров бошчилигида иштирок этишади.

Халқаро турнир якунида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Жами 25 та вазн тоифасидан 14 тасида бизнинг спортчилар чемпионлик шоҳсупасига кўтарилишди. Кейинги ўринларни Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон ва Покистон давлати каратэчилари банд этишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг