UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 апр 16:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Микснинг Bellator Гран-при финалидаги ғалабаси учун 80 сония кифоя қилди

Америкалик Патрик Микс Bellator Гран-при турнирининг финалида ватандоши Рауфьон Стотсга қарши октагонга чиқди.

Стотс енгил вазнда вақтинчалик Bellator чемпиони бўлиб турганди. Финал жангида ўртага бир миллион доллар қўйилган эди. 

Bellator 295 турнирининг ушбу марказий жанги 80 сония давом этди. Микс тиззасида Стотсга кучли ва аниқ зарба йўллаб, рақибини чуқур нокаутга учратди ҳамда миллион долларлик чекни қўлга киритди. 

Маълумот учун, Микс финалга қадар япониялик Киоджи Хоригучини очколар ҳисобига кўра, россиялик Магомед Магомедовни эса бўғиш усули билан мағлуб этганди. Патрикнинг кейинги рақиби енгил вазнда Bellator чемпиони Сержио Петтис ҳамда вазн тоифасидан қатъий назар промоушеннинг энг яхши жангчиси Патрисио "Питбул" Фрейре ўртасидаги жанг ғолиби бўлади.

Ушбу супержанг 16 июнь куни Чикагодаги Bellator 297 турнири доирасида бўлиб ўтади. Микс бу жангни бевосита аренада кўришга ваъда берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг