UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

07 май 11:16
Янгиликлар

Бокс/ММА, Олимпия ўйинлари

Миллий федерациялар Олимпиаданинг бокс мусобақасидаги вазн тоифалари бўйича эътироз билдиришяпти

Хабарингиз бор, World Boxing ташкилоти томонидан Лос-Анжелес-2028 Олимпиадаси учун вазн тоифалари расман эълон қилинган эди.

Ҳозирда бир нечта Миллий бокс федерациялари, хусусан Хитой расмийлари World Boxing федерациясига мурожаат қилиб, бу борада ўз эътирозини билдирган. Бу йилдан айнан World Boxing ташкилоти Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган бокс мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказишга масъул этиб белгиланган. 

Норози бўлаётган миллий федерациялар вазн тоифаларини қайта кўриб чиқишни сўрашмоқда. Irish News нашри хабарига кўра, Хитой позициясини Ирландия бокс федерацияси ҳам қўллаб-қувватламоқда. Ирландияликлар Олимпия ўйинларида бир неча бор енгил вазн тоифаларида медалларни қўлга киритишган. Бу икки давлат айнан енгил вазнларни қўшиш бўйича сўров киритишган.  

Шунингдек, қатор миллий федерациялар эркаклар ўртасидаги вазнларнинг энг енгил вазннинг олиб ташланиши эвазига камайтириб, 7 тага тушириб қўйилганига ҳам норозилик билдиришган. Лос-Анжелес Олимпиадасидаги энг енгил вазн 55 кг бўлади. 2020 ва 2024 йилги Олимпия ўйинларида мос равишда 52 ҳамда 51 кг вазн тоифаларида медаллар ўйналган. Рио-2016 Олимпиадасида 49 кг вазнда ҳам жанглар ташкил этилган. Ҳасанбой Дўсматов Рио ва Париж Олимпиадаларида терма жамоамизга олтин медални тақдим этган эди. 

Эслатиб ўтамиз, янги Олимпия циклида эркаклар 55, 60, 65, 70, 80, 90, +90 кг, аёллар эса 51, 54, 57, 60, 65, 70 ва 75 кг вазн тоифаларида тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси медаллари учун баҳс олиб боришади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг