UZ

Сўнгги янгиликлар

04:31Евлоевнинг ғалабали серияси давом этди! UFC London турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 04:30Мовсар Евлоев UFC London турнирининг марказий жангида Лерон Мёрфини мағлуб этди 0 03:10Майкл Пейжнинг UFC'даги омадли юриши давом этмоқда, у бу сафар Паттерсондан устун келди 0 02:12Роман Долидзе UFC'да кетма-кет иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди 0 18:05"Атлетико" Эдерсон учун 35 миллион евро таклиф қилди 0 17:39Волкановски ўзи мағлуб бўлган жангни "энг севимлиси" деб атади 0 17:17"Топурия? Менинг услубим унга муаммо туғдириши мумкин" - Сен-Дени 0 16:41"Интер" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи 0 16:16Фьюрининг отаси нима учун Тайсон Усикни ҳеч қачон енга олмаслигини тушунтирди 0 15:39Конор Макгрегор 18 ойлик дисквалификацияни ўтаб бўлди 0 15:16"Бу икки қадам орқага бўларди". Сен-Дени нега Оқ уйда Чендлер билан жангдан воз кечганини айтди 0 14:40"Барселона" истеъдоди Испаниянинг бошқа клубига ўтиши мумкин 0 14:14Хамзат Чимаев UFC’даги асосий мақсадини айтди 0 13:35Мовсар Евлоев ўзини зерикарли жангчи деб ҳисоблашларига муносабат билдирди 0 13:13Россия бокс федерациясида World Boxing’га қўшилишига изоҳ берилди 0

21 дек 12:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тони Фергюсон бокс жангида рингга чиқди

Енгил вазнда собиқ вақтинчалик UFC чемпиони, ўтган йили саккизта мағлубиятдан сўнг жаҳоннинг энг кучли лигасидан истеъфога чиқарилган Тони Фергюсон профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказди.

Misfits Boxing 22 турнирида 41 ёшли Фергюсон британиялик блогер Уоррен Спенсер устидан ишончли ғалабага эришди. Тони бутун жанг давомида устунликка эга бўлди. Иккинчи раундда у рақибини нокдаун ҳолатига туширди. Сўнгги бешинчи раундда яна бир бор кучли зарба билан Спенсерни мувозанатдан чиқарди, лекин муваффақиятини ривожлантиришига вақт етмай қолди. 

Тўлиқ беш раунд давом этган жанг якунида Тони Фергюсон ҳакамларнинг якдил қарори билан (49-45, 49-45, 48-46) ғалаба қозонди. 

Маълумот учун, Misfits Boxing промоутерлик компанияси блогерлар ва машҳурлар иштирокидаги жангларни ташкил этишга ихтисослашган. Тони Фергюсон шу йилнинг август ойида ушбу промоушенда дебют қилган. Унинг ҳисобида икки ғалаба бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг