UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 мар 11:14
Янгиликлар

Паралимпия

Миллий паралимпия қўмитаси томонидан ҳам ҳудудларда ўрганиш ишлари олиб бориляпти

Қашқадарё вилоятида бўлиб турган Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ишчи гуруҳи Ғузор ва Дехқонобод туманларидаги спорт мактабларида бўлди.

Қўмита раиси маслаҳатчиси Анвар Мурсакулов Қашқадарё вилоятига амалга оширган хизмат сафари давомида вилоят Спорт бошқармаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Тиббий ижтимоий эксперт комиссияси, Ёшлар ишлари агентлиги масъуллари билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган шахсларни оммавий спортга қамраб олиш масаласини муҳокама қилди. 

Шунингдек, Ғузор ва Деҳқонобод туманларидаги спорт мактабларида паралимпия йўналиши бўйича фаолият юритаётган тренерлар билан матонатли ёшларимизни спортга жалб қилишдаги муаммо ва камчиликлар, айниқса, тоғли ҳудудлардаги ёшлар ўртасида паралимпия спорт турларини оммалаштириш масалалари тўғрисида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш якунида ҳудуддаги мавжуд имкониятлар ва хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда, ногиронлиги бўлган шахсларни жисмоний тарбия ва спортга қамраб олиш бўйича туманнинг алоҳида дастури ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг