UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 дек 17:50
Янгиликлар

Тадбирлар

"Миллий спорт мукофоти-2023". Ўзбек спортида 2023 йилнинг энг яхшилари аниқланди

Тошкентдаги "Ренессанс Ҳолл" мажмуасида йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Ушбу тадбир доирасида бир қанча номинациялар бўйича совринлар ўз эгаларига топширилди.

Мазкур саҳифа орқали тадбир тафсилотларидан онлайн равишда бохабар бўлиб боришингиз мумкин бўлди.


--------------------------------------





Шунингдек, қуйидаги номинацияларда ғолиблар тақдирланди:

Ғалабага бўлган иродаси учун: Севинч Раҳимова;

Йилнинг энг яхши спорт тадбири ташкилотчиси: Ўзбекистон бокс федерацияси;

Йилнинг энг яхши спорт федерацияси: Ўзбекистон футбол ассоциацияси;

Йилнинг энг яхши терма жамоаси: Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси;

Хотин-қизлар спортини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун: Гўзал Муминова

Йилнинг энг яхши аёл паралимпиячиси: Асила Мирзаёрова (пара енгил атлетика);

Йилнинг энг яхши эркак паралимпиячиси: Хайитмурод Шерқўзиев (пара каноэ);

Йилнинг энг яхши мураббийи: Глеб Гройсман (велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи);



17:30. Ўзбекистонда 2023 йилнинг энг яхши эркак спортчиси эълон қилинди. Боксчи Абдумалик Халоков мамлакатда йилнинг энг яхши эркак спортчиси деб топилди. Халоков 2023 йилда Осиё ўйинлари ғолиблигини қўлга киритди, Жаҳон чемпионатининг олтин медалига эга чиқди ва Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди.



17:15. Ўзбекистонда 2023 йилнинг энг яхши аёл спортчиси эълон қилинди. Унга кўра, бадиий гимнастика бўйича миллий терма жамоа аъзоси Тахмина Икромова мамлакатимизда якунланаётган йилнинг энг яхши аёл спортчиси деб топилди. У 2023 йилда яккалик ва жуфтлик йўналишларида Осиё ўйинлари ғолиби бўлди, ўзбекистонлик спортчилар орасида биринчи бўлиб Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди ва бир қанча Жаҳон кубоги босқичларида совриндор бўлди. 



16:56. Тўртинчи блокда Паралимпия спортига оид номинацияларда ғолиблар аниқланди:

Йилнинг энг яхши ёш паралимпиячиси: Шахина Йигиталиева (пара енгил атлетика);

Йилнинг энг яхши пара спорт мураббийи: Дилшод Йўлдошев (пара каноэ);

Йилнинг энг яхши пара спорт клуби: Сув спорти турлари клуби;

Йилнинг энг яхши пара терма жамоаси: Пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси;

Паралимпия ҳаракатини қўллаб қувватлашга қўшган ҳиссаси учун: “Олмалиқ КМК” АЖ.



16:25. Тақдирлаш маросими кўтаринки руҳда давом этмоқда. Учинчи блокдан жой олган қуйидаги номинацияларда ғолиблар аниқланди:

Йилнинг энг фаол спорт блогери: Фарруҳ Муҳиддинов (“Бугун спорт” инстаблоги асосчиси);

Йилнинг энг яхши спорт журналисти: Абдуазиз Қурбонов “СПОРТ” телерадиоканали мухбири;

Олимпия ҳаракатини қўллаб-қувватлашга қўшган ҳиссаси учун: “Навоий КМК” АЖ;

Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлашдаги хизматлари учун: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;

Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлашдаги хизматлари учун (хусусий сектор): “BeFit” жамоаси.



16:11. Навбатдаги номинациялар бўйича ғолиблар эълон қилинди:

Йилнинг энг яхши спорт шифокори: Сардор Парпиев (МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази шифокори);

Йилнинг энг яхши Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази: Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази;

Йилнинг энг яхши спорт фотографи: Анвар Илясов (“Дунё” АА фотографи);

Олимпизм тарғиботи йўлидаги узоқ йиллик хизматлари учун: Гулноза Аҳмадалиева (Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейи директори);

Ноолимпия спорт турларида йилнинг энг яхши терма жамоаси: Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси;

Йилнинг энг фаол спорт жамияти: Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси спорт жамияти.



15:55. Йил кашфиёти: Зиёдахон Абдусатторова (камондан отиш);

Йилнинг энг яхши ёш спортчиси: Гулистан Пердибаева (қиличбозлик);

Юксалаётган федерация: Ўзбекистон Rowing&Canoeing федерацияси;

Йилнинг энг яхши ҳаками: Дмитрий Ким (таеквондо WТ);



15:45. Тадбир аввалида йил давоми фаол ишлаган қуйидаги спорт мактаблари тақдирланишди:

Энг яхши спорт мактаблари:

1. Навоий шаҳар 1-сон спорт мактаби;

2. Бухоро туман спорт мактаби;

3. Хонқа тумани спорт мактаби;

4. Миробод тумани 1-сон спорт мактаби.

Энг яхши ихтисослаштирилган спорт мактаблари:

1. Самарқанд вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби;

2. Фарғона вилояти спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактаби;

3. Тошкент шаҳар сув спорти турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби;

4. Наманган вилояти гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг